Доллар курси кетма-кет тўртинчи ҳафта қимматламоқда
1 феврал 2021, 12:29

Доллар курси кетма-кет тўртинчи ҳафта қимматламоқда

Долларнинг расмий курси 21 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

«Технопарк» сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
1 феврал 2021, 12:12

«Технопарк» сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

«Технопарк» компанияси электрон сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариши мумкин. Лойиҳа қиймати 77,7 млрд сўмни ташкил этади. Ҳокимлик томонидан ташкил этилган компания ақлли газ ҳисоблагичлари, кир ювиш машиналари, музлатгичлар, лифтлар ва бошқа техника воситаларини ишлаб чиқаради.

Нарзулло Обломурадов Экопартия раиси этиб сайланди
1 феврал 2021, 11:49 1

Нарзулло Обломурадов Экопартия раиси этиб сайланди

Экология партиясининг янги раиси этиб Нарзулло Обломурадов сайланди. У бундан аввал Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олди ва бир йилга фавқулотда ҳолат эълон қилди
1 феврал 2021, 11:17

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олди ва бир йилга фавқулотда ҳолат эълон қилди

Мьянмада ҳарбийлар ҳукумат раҳбарлари ҳибсга олингани ва мамлакатда бир йилга фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақида эълон қилди. Ушбу қарор сохталаштирилган парламент сайловлари туфайли қабул қилинганини таъкидламоқда.

Президент Тошкент ҳокимини «шаҳар ичидаги қурилишлар» учун танқид қилди
1 феврал 2021, 10:50

Президент Тошкент ҳокимини «шаҳар ичидаги қурилишлар» учун танқид қилди

Инвестицион лойиҳалар тақдимотида Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш лойиҳалари ҳақида танқидий фикрлар билдирди. «Мен Тошкентда 4−5 йил ишлаганман оғайни. Бу ерга 120 мм ли кичкинагина канализация қўйганмиз… Сен эса у ерда 9 қаватли уй қурибсан», — деди президент.

Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади
1 феврал 2021, 10:27

Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади

Хитой вакцинасининг Ўзбеикстонда олиб борилаётган учинчи синов босқичларида кўнгиллилар сони 9 минг кишигача оширилди. Бунга сабаб, иккинчи ва учинчи доза эмлаш босиқичида иштирокчилар сони камайиши мумкинлиги, ҳамда коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш мураккаблашаётгани эканлиги айтилмоқда.

Навальнийни қўллаб-қувватлаш бўйича намойишларда рекорд даражадаги одамлар ҳибсга олинди
1 феврал 2021, 10:17

Навальнийни қўллаб-қувватлаш бўйича намойишларда рекорд даражадаги одамлар ҳибсга олинди

Россия бўйлаб минглаб одамлар муҳолифатчи Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун иккинчи маротаба юришлар уюштиришди. 5 мингдан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди.

Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтамоқда — ИИВ
30 январ 2021, 22:36

Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтамоқда — ИИВ

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили Жамшид Султонов Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, пробация назоратида 57 минг 36 нафар шахс назорат тургани ҳам очиқланди.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди
30 январ 2021, 22:09

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов энди Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори ва «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори ҳам ҳисобланади. Абдуҳакимовнинг меҳнат фаолияти ҳақида батафсил.

Ўзбекистонда илк бор COVID-19`нинг «британча штамми» қайд этилди
30 январ 2021, 19:01

Ўзбекистонда илк бор COVID-19`нинг «британча штамми» қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда COVID-19`нинг «британча штамми» 10 ёшли қизчада аниқланганини маълум қилди. ССВ аҳолини хушёрликка чақирмоқда.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди
30 январ 2021, 17:54

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Нургази Анаркулов пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди. Таъкидланишича, у бир шахсга давлат юқори лавозимига тайинланишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
30 январ 2021, 17:01

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Олмазор туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди. Аввалроқ, ушбу лавозимни эгаллаб турган Даврон Хидоятов Тошкент вилоятига ҳоким бўлган эди.

Мораторий даврида 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани аниқланди
30 январ 2021, 15:27

Мораторий даврида 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани аниқланди

Давлат экология қўмитаси 2020 йилда ноқонуний дарахт кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланганини маълум қилди. Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахс бўлган.

Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
30 январ 2021, 14:47

Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб Улуғбек Узоқов тайинланди. У 2016−2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокими бўлган. 2018 йилдан ҳозирга кунга қадар Дўстлик тумани ҳокими сифатида ишла келаётган эди.

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди
30 январ 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов президент фармони билан ишдан олинди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Олдинроқ президент битта ҳоким ва вазир ишдан олинишини эълон қилганди. «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деганди президент ишдан кетадиган ҳоким ҳақида гапириб.

Абдумажид Муллажанов Олмазор туманига ҳоким бўлди
30 январ 2021, 12:58

Абдумажид Муллажанов Олмазор туманига ҳоким бўлди

2019 йилдан шу кунга қадар Олмазор тумани бўйича ИИОФМ бошқармаси бошлиғи Абдумажид Муллажанов туман ҳокими лавозимига тайинланди. У Бахтиёр Раҳмоновнинг ўрнини эгаллади.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
30 январ 2021, 12:35

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Нима тайёрлаймиз: қарсилдоқ снеклар
30 январ 2021, 10:00

Нима тайёрлаймиз: қарсилдоқ снеклар

Энг қарсилдоқ, мазали ва энг асосийси табиий снеклар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

Дониёр Кадиров президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
30 январ 2021, 00:25

Дониёр Кадиров президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Кадиров президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди. У мазкур лавозимда бошқа ишга ўтказилган Улуғбек Ташходжаевнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон бир қатор давлатлар билан авиақатновга қўйилган чекловни 1 мартга қадар узайтирди
29 январ 2021, 23:22

Ўзбекистон бир қатор давлатлар билан авиақатновга қўйилган чекловни 1 мартга қадар узайтирди

Ўзбекистон ва саккизта давлат — Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка ўртасидаги халқаро авиарейсларга чеклов яна бир ойга чўзилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг