Қорақалпоғистон Республикасидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда дея «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» таяниб, KRuz.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 9−14 декабрь кунлари Қорақалпоғистон ҳудудида ҳавонинг кескин тушиб кетиши кутилмоқда. Бунинг ортидан барча АГТКШларга табиий газ етказиб бериш белгиланган режа асосида амалга оширилади: соат 06:00 дан 15:00 га қадар.

Чекловлар истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби ортиши, бунинг ортидан магистраль газ тармоқларида босим пасайишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилгани билан изоҳланди.

4 декабрдан Андижон вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларида газ жадвалга мувофиқ — соат 06:00 дан 15:00 гача берила бошлаганди. Газ билан, биринчи навбатда, турар жой бинолари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектлари таъминланади.