7 декабрь куни Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма содир бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

«Бугун полицияга Брянск шаҳридаги 5-сонли гимназияда отишма бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Полиция ходимлари зудлик билан воқеа жойига боришди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи қизлардан бири гимназия биносига ўқотар қурол олиб кириб, бир неча марта ўқ узган, оқибатда беш киши жароҳатланган. Шундан сўнг қиз ўз жонига қасд қилган. Ярадор синфдошларидан бири эса жароҳатларидан вафот этган. Воқеа сабаблари аниқланмоқда», — дейилади ИИВнинг Брянск вилояти бўйича бошқармаси хабарида.

Жароҳат олган беш нафар ўсмирнинг аҳволи ўртача оғирликда касалхонага ётқизилган. Кейинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлардан бирининг аҳволи оғир эканлигига аниқлик киритди.

База Telegram канали ўқ узган қизнинг исмини аниқлади, у 8-синф ўқувчиси 14 ёшли Алина А. бўлиб чиқди. Канал маълумотларига кўра, у мактабга отасига тегишли қуролни трубкада олиб келган. Биология дарси бошланганда кабинетга кириб келган қиз синфдошларига қарата ўт очган.

Маш Telegram каналида қайд этилишича, марҳум мактабда таҳқирланган ва бу фожиа сабабларидан бири бўлиши мумкин.