Электрдан оқилона фойдаланиш юзасидан рейдлар ўтказилмоқда — Энергетика вазирлиги
12 декабр 2023, 11:16

Электрдан оқилона фойдаланиш юзасидан рейдлар ўтказилмоқда — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги электрдан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича рейдлар ўтказилаётганини маълум қилди. Реклама баннерлари, дарахтлардаги ёриткичлар, дорихона, овқатланиш шохобчалари ёзувидаги чироқлар ўчирилмоқда. Вазирлик электрни беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

Фарғона аэропортида янги қўниш тизими ўрнатилди
12 декабр 2023, 10:42

Фарғона аэропортида янги қўниш тизими ўрнатилди

Фарғона халқаро аэропортида янги ILS/DME қўниш тизимини янгилаш бўйича ишлар якунланди. Бу мураккаб метеорологик шароитларда самолётларнинг қўнишини ва парвозлар хавфсизлигини таъминлайди хамда хизмат кўрсатиш сифатини оширади, дейилади Uzbekistan Airports хабарида.

Сирдарёда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш учун ундан 8100 доллар олган шахслар ушланди
12 декабр 2023, 10:32

Сирдарёда фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш учун ундан 8100 доллар олган шахслар ушланди

Янгиер шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони Туркия ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 8100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олганлар ушланди.

Қувасойда тиббиёт муассасаси бош шифокори пичоқланди
12 декабр 2023, 10:28

Қувасойда тиббиёт муассасаси бош шифокори пичоқланди

Қувасой тиббиёт бирлашмасида бош шифокор в.б. беморнинг касалхона ҳудудида машинасини тез ҳайдаган эрига эътироз билдирди. Улар ўртасида низо келиб чиққач, шифокор эркакка боши билан зарба берди, эркак эса уни пичоқ билан жароҳатлади. Шифокор операция қилиниб, реанимация бўлимида даволаняпти.

Россияда «Мангу олов»ни ўчирган ўзбекистонлик болалар ота-онаси билан депортация қилиниши мумкин
12 декабр 2023, 10:09

Россияда «Мангу олов»ни ўчирган ўзбекистонлик болалар ота-онаси билан депортация қилиниши мумкин

Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик уч нафар бола «Мангу олов»ни қор билан ўчириб қўйди. Милиция болаларнинг оилалари миграция қонунчилигини бузган ҳолда яшаб келаётгани ва шу туфайли мамлакатдан чиқариб юборилишини билдирди.

Қатарда Ўзбекистон элчихонаси очилди
12 декабр 2023, 09:37

Қатарда Ўзбекистон элчихонаси очилди

Доҳада Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси очилиш маросими бўлди. 2023 йил май ойида Тошкентда ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхонаси иш бошлаганди.

Талабаларга поезд чипталари учун 50 фоизли чегирма берилади
12 декабр 2023, 09:22

Талабаларга поезд чипталари учун 50 фоизли чегирма берилади

Ўзбекистондаги олийгоҳлар талабаларига 25 декабрдан 7 январгача маҳаллий йўналишдаги поездлар учун 50 фоизли чегирма берилади. У бизнес класс вагонлар ва «Афросиёб» электропоездига нисбатан амал қилмайди.

Тошкентда автобус йўловчилар чиқиб улгурмасидан ҳаракатланишни бошлади. Бир киши йиқилиб, қўли синди
12 декабр 2023, 09:08

Тошкентда автобус йўловчилар чиқиб улгурмасидан ҳаракатланишни бошлади. Бир киши йиқилиб, қўли синди

Мирзо Улуғбек туманида 50-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмай, ҳаракатланишни бошлади. Оқибатда бир йўловчи йиқилиб, пешанасидан жароҳат олди, қўли эса синди.

Тошкентда «Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди
11 декабр 2023, 19:00

Тошкентда «Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

5−6 декабрь кунлари Туркий давлатлар географик кенгаши, Туркий давлатлар ташкилоти ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида «Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Ўзбекистонда ҳар йили августни «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» сифатида ўтказиш белгиланмоқда
11 декабр 2023, 18:50 1

Ўзбекистонда ҳар йили августни «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» сифатида ўтказиш белгиланмоқда

Президент жадидчилик ҳаракатига бағишланган конференция иштирокчиларига мурожаатида ҳар йили августни «Қатағон қурбонларини ёд этиш ойи» сифатида ўтказиш белгиланаётганини маълум қилди. Шунингдек, маҳаллаларда хотира бурчакларини ташкил этиш, жадидларга аталган тўпламлар тайёрлаш режа қилинмоқда.

Техникумларда кредит-модуль тизими йўлга қўйилади
11 декабр 2023, 18:25

Техникумларда кредит-модуль тизими йўлга қўйилади

Ўзбекистон техникумларида ўқишнинг кредит-модуль тизими жорий этилади. Бунда ўқувчи муайян фандан тегишли кредитларни тўплаши учун белгилаб олинган миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур. Академик қарзларни топшириш таътил вақтида пулли ташкил этилади.

Fitch агентлиги Тошкентдан кредит рейтингини қайтариб олди
11 декабр 2023, 17:08

Fitch агентлиги Тошкентдан кредит рейтингини қайтариб олди

Fitch халқаро рейтинг агентлиги «шаҳар рейтинг жараёнида иштирок этишни тўхтатишга қарор қилгани» сабабли Тошкентнинг кредит рейтингларини қайтариб олди.

ОТБ Ўзбекистонда қишлоқ йўлларини яхшилаш учун 240 млн долларлик қарз ажратади
11 декабр 2023, 15:41

ОТБ Ўзбекистонда қишлоқ йўлларини яхшилаш учун 240 млн долларлик қарз ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларини яхшилаш мақсадида 240 млн доллар миқдорида қарз ажратади. Лойиҳа орқали кўприклар ва дренаж тизимларини кучайтириш, транспорт қатнови сиғими, сифати ва хавфсизлигини ҳамда иқлимга чидамлилигини ошириш кўзда тутилган.

«Тошкент-Самарқанд» пулли йўли лойиҳасини Австрия компанияси ишлаб чиқди
11 декабр 2023, 15:11

«Тошкент-Самарқанд» пулли йўли лойиҳасини Австрия компанияси ишлаб чиқди

305 километрли «Тошкент-Самарқанд» пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг дастлабки техник-иқтисодий асоси Австрия компанияси томонидан тақдим этилди.

Тошкентдаги собиқ «Сказка» боғи реконструкциядан сўнг очилди (видео)
11 декабр 2023, 15:07

Тошкентдаги собиқ «Сказка» боғи реконструкциядан сўнг очилди (видео)

Пойтахт ҳокимлиги «Сказка» боғида реконструкция ишлари якунланганини маълум қилди. Ёритиш тизими ва йўлаклар, кичик ҳовузлар янгиланди, ёғоч ҳайкалларнинг бир қисми қайтарилди, янги ўриндиқлар ва болалар майдончаси пайдо бўлди. Бу ишларни бажаришга қарийб 3 млрд сўм сарфланди.

Дубайда шопинг қилиш сирлари: манфаатли харидлар учун ажойиб жойлар
11 декабр 2023, 15:00

Дубайда шопинг қилиш сирлари: манфаатли харидлар учун ажойиб жойлар

Visit Dubai дунёнинг энг машҳур туристик шахраларидан бирида таътил ўтказиётганда манфаатли харидлар учун қайси жойларга бориш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.

IFJ: 2023 йилда 100 га яқин журналист ўлдирилди
11 декабр 2023, 14:38

IFJ: 2023 йилда 100 га яқин журналист ўлдирилди

2023 йил бошидан буён дунё бўйлаб 94 нафар журналист ва ОАВ ходимлари ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти Ғазо уруши қурбони саналади. 400 га яқин журналист турли мамлакатлар қамоқхоналарида қолмоқда.

Тошкент метросининг «Тузель» бекатида ҳам иш режими қисқаради
11 декабр 2023, 12:45

Тошкент метросининг «Тузель» бекатида ҳам иш режими қисқаради

16 декабрдан «Ерусти ҳалқа йўли»нинг «Тузель» (3-бекат) бекатида ҳам иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади. Аввалроқ «Технопарк» ва «Яшнобод» бекатларида иш режими қисқарганди.

«Алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур» — Саида Мирзиёева
11 декабр 2023, 12:36 1

«Алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур» — Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон номи турли жойларда ҳар хил ва нотўғри ёзилишини таъкидлаб, алифбо ислоҳоти бўйича баҳсларга қатъий нуқта қўйишни ҳамда айрим ўзгаришларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади. «Гап бизнинг миллатимиз ва юртимиз номи ҳақида кетяпти», — деди у.

«Истеъмолчиларга газ тўлиқ етказиб бериляпти, етишмовчилик йўқ» — «Ҳудудгазтаъминот»
11 декабр 2023, 11:58

«Истеъмолчиларга газ тўлиқ етказиб бериляпти, етишмовчилик йўқ» — «Ҳудудгазтаъминот»

Ўзбекистонда истеъмолчиларга газ тўлиқ етказиб бериляпти, етишмовчиликлар йўқ, дея таъкидлади «Ҳудудгазтаъминот». Компания фуқаролардан газ жиҳозларини фақат зарурат туғилганда ишлатишни, уйдан чиқаётганда имкон қадар иситиш мосламаларини ўчиришни сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг