Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида, 16 декабрдан «Тузел» (3-бекат) бекатида ҳам иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар қисқаради. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ «Технопарк» ва «Яшнобод» бекатларининг иш вақти вақтинча соат 06:00 дан 22:00 гача қисқартирилиши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, «Олмос» (4-бекат) бекатидан «Қурувчилар» (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади. Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача «Олмос"-"Қурувчилар» бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.