Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
16 декабр 2023, 09:55

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши мумкин.

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди
15 декабр 2023, 19:00

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди

Бир неча йиллар давомида Smart Ecosystem тадбиркорларга бизнесни содда, тез ва осон юритиш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
15 декабр 2023, 18:09

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди

Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди
15 декабр 2023, 18:07

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади
15 декабр 2023, 17:29

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади

Европа етакчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Грузия Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат мақомини олди. Иттифоққа Украина қўшилишига аввал қарши чиққан Венгрия бу қарорга тўсқинлик қилмади.

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди
15 декабр 2023, 17:11

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди

Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)
15 декабр 2023, 16:27

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)

«Вонка» ва яна бешта кинопремьера, муздаги шоу, кўргазмалар, спектакллар, «Саҳна» стендап клубидаги юмористик тадбирлар, Fashion show, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Газ тўлдириш шохобчаларига қўйилган чекловлар юмшатилди — «Ҳудудгазтаъминот»
15 декабр 2023, 15:35 1

Газ тўлдириш шохобчаларига қўйилган чекловлар юмшатилди — «Ҳудудгазтаъминот»

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари учун киритилган чекловлар юмшатилганини маълум қилди. АГТКШлар «маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида» ишини тиклайди.

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди
15 декабр 2023, 15:07

Марғилонда Таhое Tico билан тўқнашиши оқибатида икки киши жароҳатланди

Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.

Япония Ўзбекистоннинг икки компаниясига қарши санкциялар киритди
15 декабр 2023, 15:04

Япония Ўзбекистоннинг икки компаниясига қарши санкциялар киритди

Ўзбекистоннинг икки компанияси — Alfa Beta Creative ва GFK Logistic Asia Япониянинг санкциялар рўйхатига киритилди. Аввалроқ уларга қарши АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам санкция қўллаганди.

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади
15 декабр 2023, 14:37

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади

Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди. Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.

Тошкент метросининг янги 2 та бекати синовдан ўтказилмоқда
15 декабр 2023, 14:28 1

Тошкент метросининг янги 2 та бекати синовдан ўтказилмоқда

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 2 та янги — «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларида синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчилар учун хизмат кўрсатиш қачондан бошланиши ҳақида маълумот синов натижаларидан сўнг маълум қилинади.

Ноябрда аҳолининг инфляцион кутилмалари деярли ўзгармади, бизнесники эса сезиларли пасайди
15 декабр 2023, 14:11

Ноябрда аҳолининг инфляцион кутилмалари деярли ўзгармади, бизнесники эса сезиларли пасайди

Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари октябрга нисбатан деярли ўзгармади, бизнеснинг кутилмалари эса сезиларли пасайди. Иш ҳақи, нафақалар ошиши нархларга босим ўтказишини қайд этганлар кўпайди. Инфляция 8 фоиз ва ундан камроқ бўлишини кутаётганлар улуши пойтахтда энг кам бўлди.

«Ўзавтосаноат»га автомобиль сотувида дилерлик тизими билан боғлиқ муаммоларни ечиш топширилди
15 декабр 2023, 12:37

«Ўзавтосаноат»га автомобиль сотувида дилерлик тизими билан боғлиқ муаммоларни ечиш топширилди

Президент ишлаб чиқариш таннархини камайтириш ва Ўзбекистонда автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқ берди, деди «Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Розуқулов. Унга кўра, «дилерлик тизимини такомиллаштириш ва аҳоли эътирозларининг олдини олиш» ҳам топширилган.

Ичида ёш қиз бўлган лифт қулагани йўқ — Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги
15 декабр 2023, 11:51

Ичида ёш қиз бўлган лифт қулагани йўқ — Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй лифти электр ўчиши оқибатида қулагани ҳақида хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги ток ўчгач генератор ишлагани, лифт ичидаги қизалоқ пастга хавфсиз тушганини маълум қилди.

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ
15 декабр 2023, 11:22

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ

ДХХ ходимлари ва божхоначилар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 27,5 кг «гашиш» ва салкам 4 кг «опий»нинг Ўзбекистонда сотилишига чек қўйди. Бундан ташқари, Андижон вилоятида Қирғизистондан олиб келинган 4,5 кг дан ортиқ «Мефедрон» аниқланиб, мусодара қилинди.

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади
15 декабр 2023, 11:15

Ҳаво шанба куни баъзи ҳудудларда қор ва ёмғирли, якшанбада эса қуруқ бўлади

Ўзбекистондан совуқ антициклон тез чекинмоқда. Жума ва якшанба кунлари кундузи мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +7 даражагача исийди. Шанба эса бироз ёмғир ва қорли ўтиши, туман тушиши кутилмоқда.

Uzbekistan Airways самолёти Санкт-Петербургга фавқулодда қўниши сабали 22 минг доллардан кўпроқ зарар кўрди
15 декабр 2023, 10:31

Uzbekistan Airways самолёти Санкт-Петербургга фавқулодда қўниши сабали 22 минг доллардан кўпроқ зарар кўрди

Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган самолёт йўловчининг зўравонлиги туфайли Санкт-Петербургга фавқулодда қўнгани учун Uzbekistan Airways компанияси 22 минг доллардан кўпроқ зарар кўрди.

Президент электромобиллар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни кечиктирмасликка чақирди
15 декабр 2023, 10:30

Президент электромобиллар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни кечиктирмасликка чақирди

Шавкат Мирзиёев «Ўзавтосаноат»ни трансформация қилишни жадаллаштириш, моделларни кенгайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий корхоналар электромобиль ишлаб чиқариш соҳасини ўзлаштириб, талабларга мослашмаса, келажакда бозорда ўрин топишда қийналади.

Қўштепа канали қирғоғини сув ювиб кетмаган, сизиб чиққан сув — сизот сувлари — «Ўзбеккосмос»
15 декабр 2023, 10:28

Қўштепа канали қирғоғини сув ювиб кетмаган, сизиб чиққан сув — сизот сувлари — «Ўзбеккосмос»

«Ўзбеккосмос» «Чегара билмас дарёлар» коалицияси экспетларининг Қўштепа канали қирғоғи Амударёдан олинаётган сув оқими оқибатида ювиб кетилгани тўғрисидаги маълумотларини рад этди. Агентлик аниқлашича, сизиб чиққан сув — сизот сувлари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг