Шопинг — Дубайга амалга ошириладиган ҳар қандай саёҳатнинг ажралмас қисмидир, чунки у ерда қилинадиган харидлар дунёда энг зўрларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун шаҳарнинг машҳур савдо марказларига, анъанавий бозорларига бориш ёки ҳунармандчилик буюмлари ярмаркасига ташриф буюриш мумкин. Бу ерда кўнглингиз тусаган ҳар қандай нарса топилади.

Дубайда фасллар алмашмаса-да, дўконлардаги маҳсулотлар ассортименти мунтазам равишда янгиланиб туради, савдо марказларининг кўпчилиги унча қиммат бўлмаган оммавий товарлардан тортиб, люкс брендларгача бўлган турли нарх тоифасидаги буюмларнинг кенг танловини таклиф этади.

visit dubai, реклама

Йил давомида Дубайда бир нечта шопинг фестивали ўтказилади, улардан энг асосийси — Dubai Shopping Festival (DSF). У 8 декабрда бошланиб, 2024 йилнинг 14 январига қадар давом этади. Фестиваль 38 кун мобайнида бутун шаҳар бўйлаб кўп сонли тадбирлар, иммерсив шоулар ва кўнгилочар дастурлар билан ақл бовар қилмас шопингни таклиф қилади.

Харидларни қаерда амалга ошириш мумкин

Дубайда жуда кўп савдо марказлари мавжуд: каттадан кичикгача. Шаҳарнинг ҳар бир ҳудуди ўз савдо марказига эга.

Бироқ, агар Дубайга ташрифдан мақсадингиз айнан шопинг бўлса, унда ҳаракатни йирик савдо марказларидан бошлаган маъқул. Дубайда дунёдаги энг катта савдо маркази — Dubai Mall жойлашган. Бу ерда 1200 га яқин дўкон, кўплаб қавахоналар ва ресторанлар фаолият кўрсатади. Шу боис, бюджетингиз ёки жомадонингизнинг ўчламидан қатъи назар, сизни танловда ҳеч ким чекламайди. Харидлардан ташқари, бу ерда вақтни қизиқарли ва фойдали ўтказиш ҳам мумкин, яъни конькида учиш ёки Dubai Aquarium and Underwater Zoo океанариумини, марварид изловчи ғаввослар шўнғийдиган шаршарани томоша қилиш ва, ҳатто, ҳақиқий Dubai Dino динозаврининг скелетини кўриш имконияти мавжуд.

Dubai Mall савдо марказинниг оммабоплиги нафақат унинг ҳажми билан шартланган, марказ ёнида Дубайнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири дунёдаги энг баланд Burj Khalifa минораси ва «куйловчи» фавворалар ҳам жойлашган.

visit dubai, реклама

Emirates Mall — кийим-кечаклардан тортиб, то маҳаллий ширинликларгача бўлган маҳсулотлар билан савдо қилувчи 400 дан ортиқ дўконга эга Дубайнинг яна бир оммабоп савдо маркази. Ушбу молл Ski Dubai тоғ-чанғи курорти ва мамлакатдаги энг катта Magic Planet кўнгилочар оилавий марказини ўз ичига олган.

Dubai Outlet Mall Дубай атрофидаги энг йирик ва ягона аутлет ҳисобланади, у шаҳардан бор-йўғи 20 км масофада жойлашган. Молл майдони 1 млн м.кв.га яқин. Унда 240 дан зиёд дўкон ва жаҳоннинг 1 200 та етакчи бренди ва маҳаллий брендларнинг маҳсулотлари тақдим этилган.

Дубай бутикларида шопинг

City Walk — шопинг ва кўнгилочар ҳордиқ ишқибозлари учун ҳақиқий жаннат. Сиз бу ерда жаҳоннинг машҳур брендларини тақдим этган 200 дан ортиқ дўконни топасиз. Европа шаҳарлари услубида безатилган кўчалар ва хиёбонлар бу жойга ўзига хос кўркамлик бағишлаган.

JBR ҳудудига параллел тарзда чўзилган The Beach соҳилбўйи алоҳида эътиборга молик жой ҳисобланади. The Beach — Дубай марвариди, шопинг ихлосмандлари ва пляжда дам олишни ёқтирадиганларнинг севимли маскани. Бу ерда чигалларни ёзиш, қуёш ва денгиздан роҳатланиш ҳамда Bluewaters Island оролининг дабдабали кўринишидан баҳра олган ҳолда соҳилнинг ўзида жойлашган ресторанлар ва барлардаги тансиқ таомлардан лаззатланиш мумкин.

Шаҳар бозорлари

Дубайда шопинг-режага киритиш мақбул ҳисобланган бир нечта ҳақиқий бозор фаолият кўрсатади.

Заргарлик буюмларини харид қилиш учун Дубайнинг энг ёши улуғ бозорларидан бири — Gold Souk бозорига бориш мумкин. Бу ерда сиз олтин, кумуш, олмослар ва соатлардан тортиб, қўлда тайёрланган ноёб буюмларгача топасиз. Бозорда бемалол савдолашса бўлади. Харидларни эса нақд пулда тўлаган маъқул, чунки дўконлар карта билан тўлаганлик учун қўшимча комиссия ундириши мумкин.

visit dubai, реклама

Spice Souk зираворлар бозори — саёҳатингиздан яхши сувенирга айланиши мумкин бўлган экзотик зираворлар, мевалар ва қуруқ меваларни харид қилиш учун ажойиб жой.

Амирликнинг Perfume Souk бозорида ифорларнинг энг бой ассортименти тақдим этилган. Маҳаллий ифорларга алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Бу ерда таркибида спирт бўлмаган ифорлар тайёрланади, уларнинг ўзига хос жиҳати — турғунлигидир. Араб ифорлари ҳаммага ҳам ёқавермаслиги мумкин, бироқ улар хушбўй ўткир, тахир ва ширин ҳидларнинг мухлисларига ёқиши шубҳасиз.

visit dubai, реклама

Souk Al Bahar — бу анъанавий Яқин Шарқ бозорининг замонавий талқини. У дунёдаги энг йирик Dubai Mall савдо маркази билан пиёдалар учун хушманзара хиёбон орқали боғланган. Бу бозорда гиламлар, қадимий антиқа буюмлар, уй учун маҳсулотларни кўриш мумкин. Бозор зиналаридан дунёдаги энг баланд бино — Burj Khalifa иншоотига ажойиб кўриниш очилади.

Қаҳва ва ширинликлар

Дубайда роҳат-луқумнинг ҳар хил турлари, ҳолва, шарбат, паҳлава, ёнғоқҳолва ва шоколад каби шарқ миллий ширинликлари эътиборни тортиши шубҳасиз. Буларнинг барчасини бозорлардан ва кўплаб дўконлардан хоҳлаганча харид қилиш мумкин.

visit dubai, реклама

Энг оммабоп араб ноз-неъматларидан бири — хурмо. Уни мураббо, конфетлар каби кўплаб ширинликларга қўшишади, бундан ташқари хурмонинг ичига бодом солиб, уни шоколад билан қоплашади ҳамда устидан асал ва қиём қуйишади.

Агар шаҳарнинг ўзида ширинликлар харид қилишга улгурмасангиз, уларни парвоз олдидан аэропортда Duty Free зонасида сотиб олиш мумкин. Бу ерда улар турли шарқ ноз-неъматлари тўплами кўринишида сотилади.

Tax Free тизими билан харидларни янада арзон қилиш мумкин

Tax Free — бу хорижда амалга оширилган харидлар учун ҚҚСни қайтариш тизими. Агар сиз Дубайда қилинган харидлардан солиқни (Tax Free) қайтаришни истасангиз, бир нечта оддий қадамни амалга оширишингиз зарур бўлади.

Энг аввало, харидлар суммаси камида 250 дирҳам (тахминан 70 АҚШ доллари)ни ташкил қилганига ишонч ҳосил қилиш лозим. Сўнгра сотувчидан сизга Tax Free’ни расмийлаштиришини илтимос қилишингиз керак. У паспортингизни сканерлайди, ундаги маълумотларни тизимга киритади, касса чекининг орқа томонига Tax Free биркасини ёпиштиради ҳамда мамлакатдан чиқаётган пайтда рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган электрон шаклни яратади.

Tax Free биркасини хариддан кейин 90 кун давомида рўйхатдан ўтказиш керак. Бунинг учун харид қилган товарингиз ва биркали чекингиз билан Дубай аэропортида ёки «Рашид» денгиз портида жойлашган Tax Free’ни расмийлаштириш нуқталарига боришингиз лозим. Буни рейсга рўйхатдан ва хавфсизлик назоратидан ўтишдан олдин қилиш муҳим. Солиқни қайтариш расмийлаштирилганидан кейин пулни олишнинг ўзингиз учун қулай бўлган усулини танлашингиз мумкин.

visit dubai, реклама

Агар бунга вақтингиз бўлмаса, Дубай халқаро аэропортидаги (DXB) ёки Dubai World Central (DWC) мажмуасидаги Planet Payment ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминалларидан фойдаланиш мумкин. Ушбу терминаллар ёрдамида автомат тарзда солиқлар қайтарилишини расмийлаштира оласиз. Бунинг учун ҳисоб-фактуралар, паспорт ва кредит картасини сканерлаш керак бўлади. Агар қайтариладиган сумманинг кредит картасига тушишини истасангиз, бу борада ҳам чекловлар йўқ. Бироқ, агар солиқнинг нақд пулда қайтарилишини хоҳласангиз, максимал сумма кунига 10000 дирҳамни ташкил қилади. Шунингдек, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари Dubai Mall савдо марказида ҳамда шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам бор.

Дубайда шопинг-турни режалаштирар экансиз, бу жараёнга олдиндан тайёргарлик кўришни ҳамда бутиклар ва савдо марказларида бўлиш оралиғида шаҳарнинг ажойиб пляжларига боришга ҳамда ҳашаматли меъморий иншоотларни томоша қилишга улгурадиган тарзда йўналишни тузишни тавсия этилади. Шу билан бирга, бетакрор кўркам шаҳар ҳисобланган Дубайнинг кўп сонли ресторанлари томонидан таклиф этиладиган турли-туман таомлардан татиб кўришни ҳам унутмаслик лозим.

Реклама ҳуқуқлари асосида.