Ўн нафар Ўзбекистон фуқароси Россиядан экстрадиция қилинди
1 феврал 2021, 18:52

Ўн нафар Ўзбекистон фуқароси Россиядан экстрадиция қилинди

Россия Федерацияси Бош прокуратураси мулкка қарши жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган ўн нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширди.

Фарғонада ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари ишсиз қолишдан хавотирда
1 феврал 2021, 17:04

Фарғонада ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари ишсиз қолишдан хавотирда

Фарғона вилоятидаги Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ишчилари деярли 11 ойдан бери корхонага хом ашё етказилмаганлигини, иш тўхтаб қолиб, март ойидан ишчилар сони қисқартирилиши мумкинлигини айтмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти «Дарё» нашрига завод ёпилмаслигини, иш ўринлари қисқартирилиши, лекин ходимлар ишдан бўшатилмаслигини маълум қилган.

Қозоғистонлик ҳайдовчилар гувоҳнома ва «техпаспортлар» олиб юрмаслик ҳуқуқига эга бўлди
1 феврал 2021, 16:49

Қозоғистонлик ҳайдовчилар гувоҳнома ва «техпаспортлар» олиб юрмаслик ҳуқуқига эга бўлди

Қозоғистонда ҳайдовчилар ўзи билан ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини олиб юрмасликка рухсат берилди. Полиция ходимлари ҳайдовчилар маълумотларини планшетлар орқали текширишади.

Қобул Дўсов маст ҳолда машина ҳайдаб, ЙПХ ходимлари билан тортишди
1 феврал 2021, 16:23

Қобул Дўсов маст ҳолда машина ҳайдаб, ЙПХ ходимлари билан тортишди

Собиқ депутат Қобул Дўсов маст ҳолда машина бошқариб, ЙПХ ходимлари билан тортишди. Тошкент ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди
1 феврал 2021, 15:21

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

Олий таълим вазирлиги ўқиш давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун учинчи семестр ташкил этилишини маълум қилди. Ёзда бўлиб ўтадиган ушбу семестрда қатнашадиган талабалар қўшимча маблағ тўлашлари керак бўлади.

Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди
1 феврал 2021, 15:16

Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди

Тошкент шаҳрида «Nexia» автомобили йўлни белгиланмаган жойида кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. ЙТҲ натижасида 38 ёшли пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормай вафот этди.

Чилонзор савдо комплексида 25 минг долларга аукцион орқали дўкон олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
1 феврал 2021, 15:10

Чилонзор савдо комплексида 25 минг долларга аукцион орқали дўкон олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Аукцион орқали бозор муҳандиси ва унинг шериги 25 минг АҚШ долларига Чилонзор савдо комплексида қурилиши режалаштирилаётган дўконни олиб бермоқчи бўлгани аниқланди. Фуқаролар ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди
1 феврал 2021, 14:56

Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди

Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди. Инфляциянинг асосий омилларидан бири мевалар ва сабзавотлар нархларининг мавсумий ўсиши бўлди.

Ўзбекистонга 2020 йилда автомобиллар импорти экспортга нисбатан 2,3 бараварга кўп бўлган
1 феврал 2021, 13:37

Ўзбекистонга 2020 йилда автомобиллар импорти экспортга нисбатан 2,3 бараварга кўп бўлган

2020 йилда Ўзбекистондан автомобиллар экспорти пул кўринишида 30,4 фоизга, яъни 208,7 млн долларга етди. Автомобиллар импорти 2,3 бараварга кўп бўлди. UzAuto Motors томонидан энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль модели — Cobalt.

4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
1 феврал 2021, 13:29

4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятида юқори лавозимдаги танишлари орқали Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлиб, 4 минг АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди. Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
1 феврал 2021, 12:55

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Февральнинг биринчи ҳафтаси давомида илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Яқин кунларда бир қатор вилоятларда ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда, кейин эса ёғингарчиликлар кузатилмайди.

Банкларда ID-картадан фойдаланиш мумкин бўлади
1 феврал 2021, 12:46

Банкларда ID-картадан фойдаланиш мумкин бўлади

Эндиликда банклар мижозлари банк хизматидан фойдаланишда шахсларини тасдиқлаш учун ID-картадан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Фарғона-Урганч мунтазам авиақатнови йўлга қўйилди
1 феврал 2021, 12:34

Фарғона-Урганч мунтазам авиақатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистонда туризм ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 ва 6 февраль кунлари Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича самолётлар қатнови амалга оширилади. 11-февралдан бошлаб ушбу парвлзлар мунтазам равишда пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Мактаб таъмирига ажратилган пуллардан 631 млн сўмни талон-торож қилган корхона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди
1 феврал 2021, 12:33

Мактаб таъмирига ажратилган пуллардан 631 млн сўмни талон-торож қилган корхона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятида ўрта таълим мактабининг қурилиш-монтаж ишлари учун ажратилган пуллар МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида яна бир жамият раҳбарлари томонидан 240,5 млн сўм талон-торож қилингани маълум бўлди.

Доллар курси кетма-кет тўртинчи ҳафта қимматламоқда
1 феврал 2021, 12:29

Доллар курси кетма-кет тўртинчи ҳафта қимматламоқда

Долларнинг расмий курси 21 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

«Технопарк» сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
1 феврал 2021, 12:12

«Технопарк» сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

«Технопарк» компанияси электрон сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариши мумкин. Лойиҳа қиймати 77,7 млрд сўмни ташкил этади. Ҳокимлик томонидан ташкил этилган компания ақлли газ ҳисоблагичлари, кир ювиш машиналари, музлатгичлар, лифтлар ва бошқа техника воситаларини ишлаб чиқаради.

Нарзулло Обломурадов Экопартия раиси этиб сайланди
1 феврал 2021, 11:49 1

Нарзулло Обломурадов Экопартия раиси этиб сайланди

Экология партиясининг янги раиси этиб Нарзулло Обломурадов сайланди. У бундан аввал Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олди ва бир йилга фавқулотда ҳолат эълон қилди
1 феврал 2021, 11:17

Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олди ва бир йилга фавқулотда ҳолат эълон қилди

Мьянмада ҳарбийлар ҳукумат раҳбарлари ҳибсга олингани ва мамлакатда бир йилга фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақида эълон қилди. Ушбу қарор сохталаштирилган парламент сайловлари туфайли қабул қилинганини таъкидламоқда.

Президент Тошкент ҳокимини «шаҳар ичидаги қурилишлар» учун танқид қилди
1 феврал 2021, 10:50

Президент Тошкент ҳокимини «шаҳар ичидаги қурилишлар» учун танқид қилди

Инвестицион лойиҳалар тақдимотида Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаевга мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш лойиҳалари ҳақида танқидий фикрлар билдирди. «Мен Тошкентда 4−5 йил ишлаганман оғайни. Бу ерга 120 мм ли кичкинагина канализация қўйганмиз… Сен эса у ерда 9 қаватли уй қурибсан», — деди президент.

Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади
1 феврал 2021, 10:27

Хитой вакцинаси синовларида қўшимча 4 минг киши қатнашади

Хитой вакцинасининг Ўзбеикстонда олиб борилаётган учинчи синов босқичларида кўнгиллилар сони 9 минг кишигача оширилди. Бунга сабаб, иккинчи ва учинчи доза эмлаш босиқичида иштирокчилар сони камайиши мумкинлиги, ҳамда коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш мураккаблашаётгани эканлиги айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг