Сешанба куни эрталаб Британиянинг Titan Airways авиакомпаниясининг А330−300 юк ташувчи самолёти (G-EODS) носозлик туфайли Тошкент аэропортидан Лондондаги Станстед аэропортига уча олмади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати «Газета.uz» сўровига жавобан маълум қилди.

Носозлик соат 10:39 да самолёт AWC288 рейсини амалга ошириш учун 1-учиш-қўниш йўлагида турган пайтда аниқланган.

Самолётни 1-учиш-қўниш йўлагида шатакка олишга қарор қилинди. Учиш-қўниш йўлагини ушбу лайнер эгаллагани сабабли бир самолёт 2-йўлакка қўнди.

Flightradar24 хизматида парвоз изи.Flightradar24 хизматида парвоз изи.

Аэропорт ёпилмади ва одатдагидек ишламоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида. Самолёт тушдан кейин ҳавога кўтарилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда кечаси кучли қор ёғиб, учиш-қўниш йўлакларини қордан тозалаш ишлари олиб борилаётган вақтда бир қатор рейслар бошқа йўналишлар орқали ҳаракатланди.