Ўзбекистон ва Канада авиация маъмуриятлари фуқаро авиацияси соҳасида қатор келишувларга эришди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ICAN — 2023 тадбири доирасида ҳар икки томон ўз авиакомпаниялари учун тўртта даражадаги «ҳаво эркинлиги»ни тақдим этишга келишиб олган. Бу эркинликлар икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ҳуқуқини беради.

2025 йилдан Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияси Uzbekistan Airways Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Канада билан эришилган келишув компаниянинг ушбу мамлакатга парвозларни амалга оширишига замин яратади, дейилади вазирлик хабарида.