Кучли таъсир қилувчи дориларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатишда гумонланган 30 нафар шахс ушланди
28 апрель 2023, 14:58

Кучли таъсир қилувчи дориларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатишда гумонланган 30 нафар шахс ушланди

Ўзбекистонга ноқонуний равишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кириш ва уларни мамлакат бўйлаб тарқатиш билан шуғулланганликда гумонланган 30 нафар шахс ушланиб, уларга тегишли 75 275 дона дорилар олиб қўйилди.

Юнусободдаги маҳалла номини ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинди
28 апрель 2023, 14:33

Юнусободдаги маҳалла номини ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинди

Юнусободда салкам 30 йил «Шодлик» деб номланган маҳалла номи «тарихий аҳамият касб этиши учун» 2016 йили «Йўлайриқ» деб ўзгартирилган. Орадан етти йил ўтиб, маҳалла номини энди «Обиҳаёт» деб ўзгартиришмоқчи. Таъкидланишича, маҳалланинг ҳозирги номи ёш оилаларнинг тотувлигига халал бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин
28 апрель 2023, 14:21

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо.

ДХХ Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахсларни ушлади
28 апрель 2023, 12:56

ДХХ Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахсларни ушлади

Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 2,6 кг «гашиш», 800 грамм «опий» ва бошқа психотроп дориларнинг савдосига чек қўйилди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши очилди.

Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди
28 апрель 2023, 12:53

Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди. 2023−2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог ва акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.

Тошкентдан Будапештга тўғридан-тўғри рейслар 2023 йилнинг иккинчи яримидан йўлга қўйилади
28 апрель 2023, 12:30

Тошкентдан Будапештга тўғридан-тўғри рейслар 2023 йилнинг иккинчи яримидан йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Венгрия 2023 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз пойтахтлари ўртасида авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентдаги инвестиция форумида расмий Будапешт Ўзбекистон билан дронларни ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Бухорода эркак бошқанинг дўконини 51 минг долларга сотмоқчи бўлди
28 апрель 2023, 12:01

Бухорода эркак бошқанинг дўконини 51 минг долларга сотмоқчи бўлди

Бухорода эркак сохта паспорт ва шартномани кўрсатиб, бировнинг дўконини икки аёлга 50,8 минг долларга сотмоқчи бўлди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади
28 апрель 2023, 11:48

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ҳарорат кундузи 28−33 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Бухорода қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
28 апрель 2023, 11:30

Қашқадарё ва Бухорода қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой копманияси билан битимлар имзоланди.

«Менинг йўлим» лойиҳасидаги таклифларга овоз бериш бошланди
28 апрель 2023, 11:02

«Менинг йўлим» лойиҳасидаги таклифларга овоз бериш бошланди

Open budget ахборот порталидаги «Менинг йўлим» лойиҳаси доирасида 10 мингтадан ортиқ ташаббусли таклифга овоз бериш жараёни бошланди, у 7 майгача давом этади.

Самарқандда 14 ёшли боладан $4,5 минг олиб, эвазига PUBG профилини бермаган ўсмирга жиноят иши қўзғатилди
28 апрель 2023, 10:52

Самарқандда 14 ёшли боладан $4,5 минг олиб, эвазига PUBG профилини бермаган ўсмирга жиноят иши қўзғатилди

Каттақўрғон туманида яшовчи 16 ёшли бола PUBG профилини сотишини айтиб 14 ёшли боладан 4,5 минг доллар олган. Бироқ профилни унга бермай, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Судандаги ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига эвакуация қилинди
28 апрель 2023, 10:48

Судандаги ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига эвакуация қилинди

Икки ҳафтадан буён Суданда давом этаётган қуролли тўқнашувлар сабабли хорижлик фуқаролар Саудия Арабистонига эвакуация қилинмоқда. Кўчирилаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Саудия «уларнинг ўз мамлакатларига жўнаб кетишига тайёргарлик кўриш учун барча зарурий эҳтиёжларни таъминлаб беради».

Банклар долларнинг сотув курсини 11 395 — 11 445 сўм атрофида белгилади
28 апрель 2023, 10:05

Банклар долларнинг сотув курсини 11 395 — 11 445 сўм атрофида белгилади

Тижорат банклари 28 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 335 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 395 — 11 445 сўм.

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилди
28 апрель 2023, 09:42 1

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилди

Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бекор қилинган Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти 4 ой ўтиб қайта ташкил этилди.

«Ўзбекистон ўз ҳудудидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга қарши эканидан миннатдормиз» — ЕИ махсус вакили
28 апрель 2023, 09:16

«Ўзбекистон ўз ҳудудидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга қарши эканидан миннатдормиз» — ЕИ махсус вакили

ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистон ва Евроиттифоқ мамлакат ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш, хусусан, икки мақсадли товарларни қайта экспорт қилиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берди.

Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
28 апрель 2023, 09:14

Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида 4 та юк машинаси ва 8 та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда бир йўловчи жароҳат олиб, шифохонага етказилди.

Энергетика вазири Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми қисқарганига изоҳ берди
27 апрель 2023, 23:58

Энергетика вазири Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми қисқарганига изоҳ берди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Ўзбекистонда газ қазиб олиш кескин пасайганини изоҳлаб, шу йил иккинчи ярмидан «динамиканинг ўзгариши»ни айтди. Унинг сўзларига кўра, газ қазиб олишнинг камайиши асосан «Ўзбекнефтгаз» ҳисобига бўлган, чунки «компания конларининг 75−80 фоизи ўзлаштирилган».

«Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўринганидан кўпроқ умумийлик бор» — Андрей Ермак
27 апрель 2023, 23:48

«Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўринганидан кўпроқ умумийлик бор» — Андрей Ермак

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Марказий Осиё давлатлари ҳақида мақола ёзди. Унинг таъкидлашича, минтақа давлатлари тарихан кўп векторлилиги билан ажралиб туради. Россия якуний танлов қилишга мажбурламагунча Украина ҳам кўп векторли бўлишга интилган, деб ёзади у.

Сардобада ҳожатхонадан телефонини олиб чиқмоқчи бўлган уч киши вафот этди
27 апрель 2023, 23:32

Сардобада ҳожатхонадан телефонини олиб чиқмоқчи бўлган уч киши вафот этди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олишга уринган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди.

27 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 апрель 2023, 22:00

27 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Олтин қазиб олишни 1,5 баробарга оширмоқчи бўлган Ўзбекистон, Россиядан яна 56 та метро вагони олиниши, ИТБ билан имзоланган 400 млн долларлик битимлар, Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг