Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

27 апрель куни Хитойнинг «Energy China Overseas Investment Division China Gezhouba Group Overseas Investment Co.,Ltd.» компанияси ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича битимлар имзоланди.

Муҳокамалар учрашуви ва битим имзолаш маросимида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.Артиков ва Акциядорлик жамиятининг масъул ходимлари иштирок этди.

Қайд этилишича, қўшимча 2,3 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини берувчи ушбу икки йирик лойиҳа йилига 588 млн куб метр табиий газ сарфини қисқартириш имконини беради.