Хитой элчиси собиқ CCCР давлатларининг суверенитетини шубҳа остига олди. Муносабатлар
25 апрель 2023, 20:01

Хитой элчиси собиқ CCCР давлатларининг суверенитетини шубҳа остига олди. Муносабатлар

Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.

Ўзбекистон Россиядан 300 минг тонна нефть харид қилади
25 апрель 2023, 19:44

Ўзбекистон Россиядан 300 минг тонна нефть харид қилади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпромнефть» билан 2023 йилда 300 минг тонна нефть импорти бўйича келишувга эришди.

Сурхондарёда никоҳидаги хотинини бўғиб ўлдирган эркак 16 йилга қамалди
25 апрель 2023, 18:16

Сурхондарёда никоҳидаги хотинини бўғиб ўлдирган эркак 16 йилга қамалди

Шеробод туманида эркак шаръий никоҳдаги аёлини маст ҳолида фарзандининг кўз ўнгида калтаклаб, бўғиб ўлдирган. Унга 16 йил қамоқ жазоси берилди. Эркак аввал ҳам қасддан оғир жиноятлар содир этгани сабабли хавфли рецидивист деб топилди.

«АвтоВАЗ» янги Lada Vesta автомобилини Ўзбекистонда йиғиш имкониятини кўриб чиқмоқда
25 апрель 2023, 17:34

«АвтоВАЗ» янги Lada Vesta автомобилини Ўзбекистонда йиғиш имкониятини кўриб чиқмоқда

«АвтоВАЗ» президенти Максим Соколов компания янги авлод Lada Vesta автомобилларини йиғишни тиклаш ва Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш режаларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон Renault автомобилларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш имкониятларини муҳокама қилмоқда — элчи
25 апрель 2023, 16:46

Ўзбекистон Renault автомобилларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш имкониятларини муҳокама қилмоқда — элчи

Франциянинг Renault русумли автомобилларини Ўзбекистонда йиғиш Россия ва бошқа давлатлардан етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли тўхтатилди, деди Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда «узилган таъминот занжирларини тиклаш» муҳокама қилинмоқда.

ЕИ Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес вакиллари учун санкциялар бўйича семинарлар ўтказади
25 апрель 2023, 15:55

ЕИ Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес вакиллари учун санкциялар бўйича семинарлар ўтказади

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ва бизнес субъектлари учун санкциялар бўйича ўқув семинарлари ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш мақсад қилинган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди
25 апрель 2023, 15:01

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари ва собиқ бош вазир Карим Масимов давлатга хиёнат ва ҳокимиятни мажбуран тортиб олишда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди
25 апрель 2023, 12:57

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди

Президент қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди. Марказ ишлаб чиққан ва тасдиқлаган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курслари учун мажбурий бўлади.

Энди Тошкентдаги ерусти метросида «Қурувчилар» массивигача бориш мумкин
25 апрель 2023, 12:15

Энди Тошкентдаги ерусти метросида «Қурувчилар» массивигача бориш мумкин

Ерусти ҳалқа метро йўлининг «Қўйлиқ» бекатидан «Қурувчилар» бекатигача бўлган 5 та янги станцияда йўловчи ташувлари бошланди.

Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади
25 апрель 2023, 11:57

Ҳафта давомида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат кўтарилиши давом этади. Ҳаво кундузи +33 даражагача, чўл ҳудудларда ва жанубда +37 даражагача исийди.

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди
25 апрель 2023, 11:56

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди

Қозоғистон қонунчилигига тўрт кунлик иш ҳафтаси тушунчаси киритилди. Энди иш берувчи ва ходим беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтаси тўғрисида келишиб олиши мумкин.

ACWA ОТБ кўмагида Бухорода 2 та шамол электр станциясини қуради
25 апрель 2023, 11:55

ACWA ОТБ кўмагида Бухорода 2 та шамол электр станциясини қуради

Осиё тараққиёт банки ва Саудиянинг ACWA Power компанияси Бухоро вилоятидаги Бош ва Жонкелди шамол электр станцияларини ривожлантириш учун 174 млн долларлик кредитларни имзолади.

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди
25 апрель 2023, 10:13

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Депутатлар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди. 2022 йил охирида Бахтиёр Саидов ТИВ в.б. этиб тайинланганди.

Банкларда доллар курси 11 480 сўмгача ошди
25 апрель 2023, 09:49

Банкларда доллар курси 11 480 сўмгача ошди

Тижорат банклари 25 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 425 — 11 480 сўм.

Қашқадарёдаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади
25 апрель 2023, 09:27

Қашқадарёдаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади

Китоб туманидаги кўп қаватли хонадонларнинг бирида газ портлади. Оқибатда уйнинг дераза ва эшик ромларига зарар етди. Бир нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Жиззахда Татаристон иштирокида кимё-саноат технопарки очилади
24 апрель 2023, 21:40

Жиззахда Татаристон иштирокида кимё-саноат технопарки очилади

Татаристон раиси Рустам Минниханов Жиззахда кимё-саноат технопарки қурилиши стартида иштирок этди. Ўтган йили Чирчиқ шаҳрида қўшма технопарк фойдаланишга топширилганди. Татаристон раҳбарини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Тошкентда 16 ёшли қиз 3-қаватдан йиқилиб тушди
24 апрель 2023, 17:20

Тошкентда 16 ёшли қиз 3-қаватдан йиқилиб тушди

Юнусобод туманида яшовчи 16 ёшли қиз 3-қаватда балкон ойнасини артаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилган. Бош прокуратура жароҳат олган қизнинг аҳволи ҳозирда яхши экани, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Тошкентда халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади
24 апрель 2023, 13:16

Тошкентда халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади

27−29 апрель кунлари Тошкентда GreenArt халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади. Унинг вазифаси экологик маданиятни ошириш ва мамлакатдаги экология ва кўкаламзорлаштириш муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди
24 апрель 2023, 11:53

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди

Яккасарой туманида гувоҳномага эга бўлмаган ҳайдовчи Gentra машинасида ЙПХ инспекторидан қочиб, катта тезликда ҳаракатланди. Оқибатда скутер ва Cobalt билан тўқнашди, 2 киши жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Ўзбекистонда бир ҳафтада янги ҳосил пиёзи нархи 2 бараварга пасайди — EastFruit
24 апрель 2023, 10:54

Ўзбекистонда бир ҳафтада янги ҳосил пиёзи нархи 2 бараварга пасайди — EastFruit

Ички бозорга етказиб бериш ҳажми кескин ошгани сабабли Ўзбекистонда янги пиёз нархи 2 бараварга пасайди, бу 2022 йилги нархлар билан тенг дегани. Ўтган йилги ҳосил пиёзи нархи эса 17 фоизга тушган, лекин бир йил олдинги нархдан 1,5 марта юқори, деб ёзмоқда EastFruit портали.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг