«Ўзбекистонда ўзингиз истаган тинчлик, барқарорлик ва зарур кафолатларни топасиз». Президент инвестиция форумида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумидаги нутқида Халқаро тижорат судини ишга тушириш режалари, «яшил иқтисодиёт»га ўтишни давом эттириш ниятини маълум қилди ва хусусийлаштириш дастури ҳақида гапирди.

Ўзбекистон олтин қазиб олишни 1,5 баробарга оширмоқчи

Ўзбекистон олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга, яъни 150 тоннагача оширишни режалаштирмоқда.

Тошкент метрополитени 2023 йилда Россиядан яна 56 та вагон қабул қилиб олади

Тошкент метрополитени 2023 йилда яна 56 та вагон ёки 14 та таркибни қабул қилиши керак, деди «Трансмашхолдинг» (Россия) раҳбари пойтахтдаги «Иннопром» кўргазмасида. 2019−2021 йилларда 60 та вагон етказиб берилган.

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилишини маълум қилди.

МБ асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни кейинга қолдирди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни бир ҳафта кейинга қолдирди. Регуляторга кўра, «прогнозларни янгилаш, ички ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларни кенг қамровли таҳлил қилиш» учун қўшимча вақт талаб этилади.

2023 йилдан хусусий мактабларнинг ҳам рейтинги тузилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йилдан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ҳам баҳолашни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда IELTS имтиҳонида юқори натижа кўрсатган 10,3 мингдан ортиқ ёшларнинг тўлови қайтарилди

2021 йилдан буён 14 102 та юқори натижали хорижий тил сертификатларини қўлга киритган ёшларга имтиҳон учун қилган тўлови қайтариб берилди. Уларнинг 10 356 таси IELTS учун тўланган компенсациядир. Бунда талабгор 7 баллдан юқори натижа кўрсатиши талаб этилади.

Ўзбекистон ИТБ билан 400 млн долларлик битимларни имзолади

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки билан қишлоқ ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 400 млн долларлик битимлар имзоланди.

АҚШ элчиси табиатни асраш учун second-hand кийимлар сотиб олишини айтди

Халқаро Ер кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник нутқ сўзлади. У табиатни асраш учун барча ташкилот ва фуқаролар бирга ҳаракат қилиши кераклигини айтди. «Деярли барча кийимларимни second-hand`дан харид қиламан, бу одатга айланган», — деди элчи.

Давлат ижрочиси фаолияти юзасидан шикоятлар энди фақат маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади

Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят энди фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.

Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда халқаро экспертлар кўмагида Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади. Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади.

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилишини маълум қилди.

Қашқадарёда газ тақсимлаш станциялари салкам 23 млрд сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди

Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станцияси салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланди. Улар газни қабул қилиш ва етказишда ҳукумат қарори талабларига риоя этмаган.

Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш 2024 йил бошига мўлжалланмоқда

Abu Dhabi Sewerage Services Company 2024 йил бошида Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуришни бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа, шунингдек, мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоотига олиб борувчи барча марказий қувурларни бирлаштириш ва модернизация қилишни назарда тутади.

Интерпол қидирувига берилган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Польша халқаро қидирувда бўлган ва 2022 йил мартида Интерполнинг Қизил хабарномаси асосида ҳибсга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. У йирик фирибгарликда айбланмоқда.

Uzbekistan Airways бортида чақалоқ дунёга келди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Истанбулга учган самолёти бортида ўғил чақалоқ туғилди.