Марказий Осиё давлатлари XXI асрда ҳамкорлик ҳақида ҳужжат тайёрлашмоқда — ТИВ раҳбари
27 август 2020, 12:48

Марказий Осиё давлатлари XXI асрда ҳамкорлик ҳақида ҳужжат тайёрлашмоқда — ТИВ раҳбари

Марказий Осиёнинг бешта мамлакати биргаликда XXI асрда минтақани ривожлантириш учун дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида давлатлараро ҳужжатни тайёрламоқда, деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди
27 август 2020, 11:48

Қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди

Жиззах вилоятида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушди. Тегишли идоралар ёрдами орқали айиқ қутқарилиб, ҳозирда унга даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.

Crediton.uz: уйдан чиқмасдан туриб, имтиёзли муддатда смартфон сотиб олиш ва маблағингизни тежаш имкони
27 август 2020, 11:00

Crediton.uz: уйдан чиқмасдан туриб, имтиёзли муддатда смартфон сотиб олиш ва маблағингизни тежаш имкони

Crediton.uz смартфон ва маиший техникаларни оператор қўнғироқларисиз ва шу куннинг ўзида етказиб бериш хизмати билан 15 ойгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилади.

Марғилондаги ЙТҲ оқибатида икки нафар 22 ёшли йигит вафот этди
27 август 2020, 10:43

Марғилондаги ЙТҲ оқибатида икки нафар 22 ёшли йигит вафот этди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Cobalt автомобиль тезлигини меъёридан оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотиб, Spark автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Коронавирус ҳолатлари 40,2 мингга яқинлашди
27 август 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 40,2 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 141 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3338 кишини ташкил этиб, уларнинг 294 нафари оғир аҳволда, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

COVID-19 ҳолатлари сони 40 мингтадан ошди
27 август 2020, 00:34

COVID-19 ҳолатлари сони 40 мингтадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 390 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40 мингтадан ошди. Соғайганлар сони эса 36,5 мингтадан кўпроқни ташкил этмоқда.

Барча ўқитувчилар 1 октябргача гриппга қарши эмланади
26 август 2020, 20:41

Барча ўқитувчилар 1 октябргача гриппга қарши эмланади

Республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва тиббиёт муассасаларининг 1,5 млн нафардан ортиқ ходимлари бепул гриппга қарши эмланади.

810 минг болани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
26 август 2020, 20:10

810 минг болани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

Президент қарори билан 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади. Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Чартер рейслар чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётганига изоҳ берилди
26 август 2020, 18:47

Чартер рейслар чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётганига изоҳ берилди

Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда чартер рейслари чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, улар тижорий чартер рейсларига оид эканини маълум қилди. Республика махсус комиссияси тасдиқлаган чартер рейслар чипталари 400 долларга нархда сотилмоқда.

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ
26 август 2020, 18:13

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ

Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.

«Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамғармаси мансабдорлари 2,8 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилди
26 август 2020, 17:04 1

«Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамғармаси мансабдорлари 2,8 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилди

Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамоат жамғармаси директори ва бошқалар томонидан 2,8 млрд сўмлик маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.

Мўйноқда янги ишга тушган аэропортга Airbus А-320 парвози амалга оширилди
26 август 2020, 16:14

Мўйноқда янги ишга тушган аэропортга Airbus А-320 парвози амалга оширилди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида янги аэропорт ишга туширилди. Унга биринчи бўлиб Airbus А-320 самолётида Тошкентдан йўловчи парвози амалга оширилди.

1,2,3-даражали сержант ҳарбий унвонлари жорий этилди
26 август 2020, 15:59

1,2,3-даражали сержант ҳарбий унвонлари жорий этилди

Ўзбекистонда 1,2,3-даражали сержант ҳарбий унвонлари жорий этилди.

Ўзбекистонда илк рақамли банк — Anor Bank рўйхатдан ўтказилди
26 август 2020, 15:47

Ўзбекистонда илк рақамли банк — Anor Bank рўйхатдан ўтказилди

Марказий банк Ўзбекистондаги илк рақамли банкни — Anor Bank рўйхатдан ўтказиб, унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.

Олий суд ИИВ бошлаган автомобиль орқа эшиги ойнасига парда ўрнатиш бўйича маъмурий ишни тугатди
26 август 2020, 15:03 1

Олий суд ИИВ бошлаган автомобиль орқа эшиги ойнасига парда ўрнатиш бўйича маъмурий ишни тугатди

Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати автомобиль ойнасига парда ўрнатиш бўйича ИИВ бошлаган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатди. Бухоролик фуқаронинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилди.

Тошкентнинг Бектемир ва Сергели туманларида ИИО ФМБ бошлиқлари тайинланди
26 август 2020, 15:02

Тошкентнинг Бектемир ва Сергели туманларида ИИО ФМБ бошлиқлари тайинланди

Тошкентнинг Бектемир ва Сергели туманларида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

Қамчиқдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
26 август 2020, 12:15

Қамчиқдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир тўсиқ билан тўқнашув содир этди. Келиб чиққан ёнғинда икки киши ҳаётдан кўз юмди.

Илк бор ўзбекистонлик тадбиркор Forbes Tech кенгашига аъзо бўлди
26 август 2020, 11:31

Илк бор ўзбекистонлик тадбиркор Forbes Tech кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистонлик тадбиркор Бобир Акилханов Forbes журналининг технология бўйича кенгаши (FTC) таркибига кирди. Тадбиркор ушбу кенгашга аъзо бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлиб, бу унга таниқли журналда технология бўйича мақолалар жойлаштириш имкониятини беради.

«Мактабларда қатъий форма талаб қилинмайди» — Шерзод Шерматов
26 август 2020, 10:35 1

«Мактабларда қатъий форма талаб қилинмайди» — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда қатъий форма талаб қилинмаслигини, лекин маълум тартибларга риоя қилиниши кераклигини таъкидлади.

Коронавирус ҳолатлари 39,8 мингга яқинлашди
26 август 2020, 10:08

Коронавирус ҳолатлари 39,8 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 126 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3518 кишини ташкил этиб, уларнинг 294 нафари оғир аҳволда, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг