27 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Кичик ҳалқа айланма йўли-Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада 12 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Соат 13:40 атрофида «Камаз», Isuzu, Howo, «Зил» юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker-2, Nexia-3, Epica, 2 та Cobalt ва 2 та Spark автомашинаси иштирокида автоҳалокат содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга «Камаз» ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда тормоз тизимида носозлик юзага келгани сабаб бўлган.

12 та машина, йтҳ

Оқибатда Cobalt машиналаридан бирининг йўловчиси жароҳат олиб, шифохонага олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.