Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланганлар қўлга олинди, дея хабар қилди «Газета.uz»га ИИВ Тезкор қидирув департаменти матбуот хизмати.

Хусусан, 7 январь куни 1971, 1990 ва 1998 йилларда туғилган 3 нафар Фарғона вилоятида яшовчи жиноий гуруҳ аъзолари Наманган вилоятининг Қирғизистон билан чегара ҳудудидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган ва Фарғона вилоятининг Данғара туманида жойлашган хонадонга олиб келиб яшириб қўйилган 30 минг 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини улгуржи нархда 215 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланган.

19 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида, 1988 йилда туғилган шу туманда яшовчи шахс 2 миллион 800 минг сўм пул эвазига 720 дона таркибида «Сибутрамин» кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган дори воситаларини сотаётган вақтда ушланган. Унинг яшаш хонадонидан 15 минг 257 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган. Тадбирлар давомида чакана нархи 210 миллион сўмлик жами 15 минг 977 дона дори воситалари тарқалишининг олди олинган.

26−28 январь кунлари ўтказилган бир нечта тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳрида 5 нафар Самарқанд ва Жиззах вилоятларида яшовчи шахслардан 16 минг 108 дона «Тропикамид» ва «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди. Ушбу дори воситаларини Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келган 1992 йилда туғилган, Наманган вилоятида яшовчи И.И. 4 минг дона «Регапен» ва 650 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 56 млн сўм пул эвазига, 2002 йилда туғилган, Андижон вилояти яшовчи О.М. билан бирга келиб, сотган вақтида ушланди.

26−28 январь кунлари ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига назорат остидаги дори воситаларини олиб келиб тарқатиш билан шуғулланувчи 7 нафар жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Ноқонуний муомаладан қарийб бир миллиард сўмлик 20 минг 758 дона (шундан 15 мингдона «Зардекс», 4 минг дона «Регапен» ва 1 минг 758 дона «Тропикамид») дори воситалари олинди.

1 апрель куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. 1986 йилда туғилган Тошкент шаҳрида, яшовчи Б.Н. турмуш ўртоғи, 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган, Б Э билан бирга Зангиота туманида жойлашган «Бек барака» савдо мажмуаси автотураргоҳида «махсус харидор»га таркибида «Сибутрамин» назорат остидаги моддаси бўлган турли хил савдо белгиси остида ишлаб чиқилган жами 2 358 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди. Тадбир давомида Б.Н ва Э.Б. томонидан сотилган нархи 25 000 000 сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

1 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. 1990йилда туғилган, Олмазор туманида яшовчи М А Чилонзор туманида 69 дона «Регапен» ва 3 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди. Давом эттирилган тезкор ишлар натижасида М.А дори воситаларини, 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган, Яшнобод туманида яшовчи Б Х дан олганлиги аниқланди. Б.Х Юнусобод тумани, Бодомзор маҳалласида М.А.га 70 дона «Регапен» дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, ёнидан 78 дона «Регапен» препаратлари ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушланган 7 нафар шахсдан умумий нархи 126 млн 595 минг сўмлик жами 2 114 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.

7 апрель куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. 2003 йилда туғилган, Тошкент вилоятида яшовчи Т.Ш. ва 1997 йилда туғилган, Тошкент вилоятида яшовчи И.Д. «Бек барака» савдо мажмуасида 1 600 АҚШ доллари эвазига таркибида «Сибутрамин» назорат остидаги моддаси бўлган турли хил савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган жами 1 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди. Бозор ҳудудда уларга тегишли омборхонадан ҳам 10 082 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Тадбир давомида Ш. Т ва Д.Илар томонидан сотилган ва сақлаб келинаётган жами нархи 169 230 000 сўмлик 11 282 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

15 март-18 апрель кунлари ўтказилган тезкор тадбирларда Жиззах ва Самарқанд вилоятларида яшовчи шахслар «Ласетти» русумли автомашинада Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасига келиб, 3 500 АҚШ доллари эвазига 3 000 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида ушланди.

Тадбир давом эттирилиб, Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига назорат остидаги дори воситаларини олиб келиб тарқатиш билан шуғулланувчи 9 нафар жиноий гуруҳ аъзолари ушланиб, ноқонуний муомаладан умумий нархи 919 млн 440 минг сўмлик 20 758 дона дори воситалари олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 30 нафар шахс ушланиб улардан жами 75 минг 275 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.