Президент Шавкат Мирзиёев ёзда Италия мамлакатига ташриф буюради. Бу ҳақда 26 апрель куни Тошкентга ташриф буюрган Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо Италиянинг Vista агентлигига маълум қилди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг Италия президенти Сержио Маттарелла, бош вазир Жорж Мелони ва ташқи ишлар вазири Антонио Тажани билан музокаралари режалаштирилган.

Крозетто Гвидо Ўзбекистон президентининг Римга ташрифи мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашини таъкидлади.

Аввалроқ Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташрифи доирасида мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва президент билан учрашганди.

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» Шавкат Мирзиёев 1−2 май кунлари Германияга ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.