Андижон вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи ҳоким ўринбосари бўлди
11 феврал 2021, 12:35

Андижон вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи ҳоким ўринбосари бўлди

Махамаджон Нишонов Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан аввал, у вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

«Олий таълим муассасасида ҳаммаси ислоҳ бўлади, бизга атиги 3 ой керак» — Абдуқодир Тошқулов
11 феврал 2021, 11:47 1

«Олий таълим муассасасида ҳаммаси ислоҳ бўлади, бизга атиги 3 ой керак» — Абдуқодир Тошқулов

Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасалари ислоҳ қилиниши, бунинг учун эса уч ой вақт кераклигини маълум қилди. «Умуман олий таълим муассасасида нима ёқмаган бўлса ҳаммаси ислоҳ бўлади», — деди вазир.

Геленжикдаги «Путин саройи» нинг қурилишида ўзбеклар ҳам иштирок этган — BBC
11 феврал 2021, 11:45

Геленжикдаги «Путин саройи» нинг қурилишида ўзбеклар ҳам иштирок этган — BBC

BBC Муҳолифатчи Алексей Навальный суриштуривидаги «Путин саройи» қурилишида иштирок этган ишчилар билан суҳбат қилди. Саройнинг қурилиши шошилинч бўлганлиги ва унда ҳарбийлар, ўзбеклар, руслар қатнашгани айтилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 феврал 2021, 10:33

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Отабек Турсунов Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди
11 феврал 2021, 10:16

Январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди

Марказий банк маълумотига кўра, январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу ой банк карталарига 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган ҳамда аҳоли томонидан карталаридаги 5,2 трлн сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинган.

ИИВ блогер Отабек Сатторий ишини муҳокама қилишда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди
11 феврал 2021, 09:58 1

ИИВ блогер Отабек Сатторий ишини муҳокама қилишда жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди

ИИВ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг жиноий иши бўйича терговга аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисида «ижтимоий тармоқ фаолларини» огоҳлантирди. «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан юртимиз қонунчилигини ҳурмат қилишларини талаб қиламиз», деди ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.

Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги ҳокимларга янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади
11 феврал 2021, 09:53

Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги ҳокимларга янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади

Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги 15 та ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади. У фақат яқинда тайинланган вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Юсуповга рухсат берилганини қўшимча қилган.

Президент давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди
11 феврал 2021, 09:19

Президент давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Президент видеоселектор йиғилишида давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. «Қўчқоров, Ортиқовнинг иш фаолиятига давлат улуши мавжуд корхоналарни жорий йилда уч бараварга қисқартириш натижалари бўйича баҳо берилади», — деди давлат раҳбари.

Эндиликда президент топшириқларининг ижроси Ijro.gov.uz тизими орқали назорат қилинади
10 феврал 2021, 22:06 2

Эндиликда президент топшириқларининг ижроси Ijro.gov.uz тизими орқали назорат қилинади

Президент фармони билан ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда.Адлия вазирлиги топшириқлар ва уларнинг муддатлари, ижрочи масъулларни киритиб боради. Ҳар ойда президент Администрацияси ҳамда Ҳукуматга ҳисобот тақдим этади. Ижрони ўз вақтида таъминламаган мансабдорлар жазоланади.

«Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур» — президент
10 феврал 2021, 20:41

«Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш ҳамда бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантириш бўйича топшириқ берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
10 феврал 2021, 20:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

Шприц етишмаслиги сабабли миллионлаб японияликларнинг вакцинасиз қолиши мумкинлиги, Туркиянинг икки йил ичида Ойга космик кема юбориши, Бангкокда Мьянма халқини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 млндан ортиқ иш ўрни яратиш топширилди
10 феврал 2021, 19:34 1

Вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 млндан ортиқ иш ўрни яратиш топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар раҳбарларига 2021 йилда 1 миллион 659 минг кишини иш билан таъминлашни буюрди. Ҳудудлар бўйича тақсимот.

Андижонда ноқонуний қурилиш тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилмоқда
10 феврал 2021, 19:05 1

Андижонда ноқонуний қурилиш тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилмоқда

Андижон вилоятида 7 қаватли уй қуришга рухсат олган тадбиркор яна бир қават қуриб олгани аниқланди. Ноқонуний қурилиш тадбиркор ҳисобидан бузилмоқда. Бундан ташқари, қурилишдаги техник назоратчининг қурилиш бўйича маълумот ва тажрибаси йўқлиги, савдо йўналишида фаолият юритиши маълум бўлди.

Участка нозири ва маҳалла раислари мажлисга чақирилмайди — Шавкат Мирзиёев
10 феврал 2021, 18:52 3

Участка нозири ва маҳалла раислари мажлисга чақирилмайди — Шавкат Мирзиёев

Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда яна мажлисбозлик масаласига тўхталиб, ҳокимлар мажлис ўтказиш учун бош вазирдан рухсат сўраши кераклигини қайд этди. Давлат раҳбари мажлисларга профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларини чақирмасликни таъкидлади.

Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилади, Азиз Абдуҳакимов соҳага раҳбар бўлади
10 феврал 2021, 18:37 1

Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилади, Азиз Абдуҳакимов соҳага раҳбар бўлади

Президент раислигидаги йиғилишда Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилиш маълум қилинди. Бош вазир ўринбосари, туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов унга раҳбар бўлади.

МегаФон ва USM Telecom Ўзбекистон бозорига кирмоқда
10 феврал 2021, 18:21

МегаФон ва USM Telecom Ўзбекистон бозорига кирмоқда

«USM Telecom» ва МегаФон Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда Ucell ва USM холдинги ўзбек активлари — CRPT Turon ҳамда ICS Holding Uzbekistan таркибига кирадиган Digital Holding қўшма корхонасини ташкил этмоқда.

«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент
10 феврал 2021, 17:57

«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент

Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.

Босим ўтказилганини айтган Экология қўмитаси матбуот котиби бўшатилганлигини маълум қилди
10 феврал 2021, 17:26 1

Босим ўтказилганини айтган Экология қўмитаси матбуот котиби бўшатилганлигини маълум қилди

Экология қўмитасида бир неча ҳодим лавозимидан озод қилинди, улар орасида босим ўтказилгани ҳақида маълум қилган матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев ҳам бор. Қўмитанинг ўзи ва АОКА расман ушбу ҳолатга изоҳ бермади.

Coca-cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди
10 феврал 2021, 16:50

Coca-cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди

Coca-cola Uzbekistan’даги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди. Унга кўра, Осиё, Европа, Америка ва Африкадан бир қанча талабгорлар аниқлаб олинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Инновациялар маркази барпо этилади
10 феврал 2021, 16:33

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Инновациялар маркази барпо этилади

Президент фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташкил этилди. Марказ илмий ишланмалар ва рақамли технологияларни жорий этиш билан шуғулланади. 2021−2022 йилларда барча ҳудудларда агрохизматлар марказлари очилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг