Марказий банк 2021 йилнинг январь ойида банклар орқали нақд пул айланмасига оид маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, январда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн сўмни ташкил этган. Бу 2020 йил январь ойига нисбатан 7 фоизга кўп.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 15,1 трлн сўмни ташкил этган.


Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси.

Жорий йилнинг январь ойида банклар кассалари ва банкоматлардан берилган нақд пуллар 2020 йил январь ойига нисбатан 6,7 фоизга ошиши кузатилган.

Мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 1,7 трлн. сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келгани айтилмоқда.

Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етди.

Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси.

2021 йил январь ойида банк карталарига жами 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушди. Ушбу даврда банк карталаридаги 5,2 трлн сўмлик (32,8 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.


Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси.

Аввалроқ, «Газета.uz» Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида хабар берган эди.