Oasis Credit Ўзбекистонда бизнес учун кредитлар беришни бошлади
25 октябр 2022, 17:00

Oasis Credit Ўзбекистонда бизнес учун кредитлар беришни бошлади

Oasis Credit`нинг директори Маҳмудали Гусейнов компаниянинг бошқа мамлакатларда кредит бериш тажрибаси ва халқаро молия ташкилотларининг ресурслари ҳақида сўзлаб берди.

Нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар 2 млндан ошди, бироқ уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас — молия вазири
25 октябр 2022, 16:51

Нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар 2 млндан ошди, бироқ уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас — молия вазири

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди. Амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти, деди у.

Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди
25 октябр 2022, 16:30 2

Метродаги текширув вақтида сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалди

Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Бозорларда контрафакт хамиртурушлар кўпайган — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
25 октябр 2022, 15:41

Бозорларда контрафакт хамиртурушлар кўпайган — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.

«Ҳеч ким эшитишни хоҳламади». Газдан узилган иссиқхоначилар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида тўпланди
25 октябр 2022, 13:18

«Ҳеч ким эшитишни хоҳламади». Газдан узилган иссиқхоначилар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида тўпланди

Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.

Андижон ва Гурлан туманларига янги ҳокимлар тайинланди
25 октябр 2022, 13:13

Андижон ва Гурлан туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.

ХКС космик чиқиндилар сабаб орбитасини ўзгартирди
25 октябр 2022, 13:06

ХКС космик чиқиндилар сабаб орбитасини ўзгартирди

Халқаро космик станция фазо чиқиндилари билан тўқнашувдан қочиш мақсадида манёврни амалга оширди. NASAнинг хабар беришича, бу «Космос-1408» совет сунъий йўлдоши бўлагидан узоқлашиш учун қилинган.

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида
25 октябр 2022, 12:48

Президент — ИИОни «инсонпарвар ва халқчил тизим»га айлантириш ҳақида

Президент ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, барча жабҳалар қатори ИИО фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, «инсонпарвар ва халқчил тизимга» айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Навоий ва Қашқадарёда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган 3 киши ушланди
25 октябр 2022, 12:12

Навоий ва Қашқадарёда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган 3 киши ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини 300−400 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган гумондор шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Uzbekistan Airways қишки жадвалга ўтади
25 октябр 2022, 11:33

Uzbekistan Airways қишки жадвалга ўтади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси қишки жадвалга ўтмоқда. Мавсумда Малайзия ва Таиландга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Фарғонадан Дубайга қатновлар амалга оширилади, Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига уч мартага кўпайтирилади.

Тошкент вилоятида 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
25 октябр 2022, 11:24

Тошкент вилоятида 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Янгийўлда 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотишда гумонланаётган шахслар аниқланди. Улардан бири туман Кадастлар палатаси мухандиси эканлиги айтилмоқда. Андижонда эса фуқаро 3,5 гектар ерни аукционда ютиб беришни ваъда қилиб, $1000 олганда ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари кўзғатилди.

ОТМга репетиторсиз кириш учун қаерда ўқиш керак
25 октябр 2022, 11:00

ОТМга репетиторсиз кириш учун қаерда ўқиш керак

Merit компанияси ўзининг Merit College талабалар мактабини очмоқда. Компания коллежнинг ўқув дастури, афзалликлари, кириш имтиҳонлари билан батафсил таништирди.

Ишончсизлик вотуми, ҳоким қарорларини бекор қилиш ва маош: Кенгашларнинг ваколатлари қандай кенгайтирилади?
25 октябр 2022, 10:32 1

Ишончсизлик вотуми, ҳоким қарорларини бекор қилиш ва маош: Кенгашларнинг ваколатлари қандай кенгайтирилади?

Маҳаллий кенгаш депутатларининг ваколат ва имкониятларини кенгайтириш таклиф этиляпти. Хусусан, улар ҳоким лавозимига номзодларни илгари суришлари, унга ишончсизлик билдиришлари, ноқонуний қарорлар ва сайловчилар ташаббуслари билан депутат мандатини бекор қилишлари мумкин бўлади.

Тижорат банклари 25 октябрь учун доллар курсини янгилади
25 октябр 2022, 10:10

Тижорат банклари 25 октябрь учун доллар курсини янгилади

Марказий банк доллар курсини 11 112,97 сўм этиб белгилагандан сўнг, банкларда ҳам сотиш ва сотиб олиш бўйича таклифлар ўзгарди.

Президент бир қатор ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади
25 октябр 2022, 10:04

Президент бир қатор ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев фармонига асосан ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

Учтепа туман кенгаши депутати унга «сиёсий босим» ва «подполковник»нинг қўнғироқлари бўлаётганини маълум қилди
25 октябр 2022, 00:35

Учтепа туман кенгаши депутати унга «сиёсий босим» ва «подполковник»нинг қўнғироқлари бўлаётганини маълум қилди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ўзини «ИИО подполковниги» деб таништирган одам уни орган биносига чақираётганини маълум қилди. У буни «сиёсий буюртма ва депутатлик фаолиятига босим» деб атади.

Президент энергия ресурсларидан фойдаланишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига масъулиятни икки карра оширишни топширди
24 октябр 2022, 23:18

Президент энергия ресурсларидан фойдаланишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига масъулиятни икки карра оширишни топширди

Шавкат Мирзиёев дунёда энергетика соҳасида бўлаётган муаммолар минтақага ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани ҳақида гапирди. «Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борадаги дахлдорлигини ошириш муҳим», — деди президент.

24 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 октябр 2022, 22:00

24 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент назоратига олинган Сирдарёдаги портлаш, «Dream Park» номи билан қайта очилган Ғафур Ғулом боғи, ҳафтанинг ярми ёмғирли бўлиши, 27 октябрда Остонага борадиган Шавкат Мирзиёев, 2026 йилгача битадиган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон ва Россия қарийб 4 млрд долларлик лойиҳалар устида ишламоқда
24 октябр 2022, 21:44

Ўзбекистон ва Россия қарийб 4 млрд долларлик лойиҳалар устида ишламоқда

Ўзбекистон ИТСВ ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги умумий қиймати қарийб 4 млрд долларлик 20 дан ортиқ лойиҳа устида ишламоқда. Россия Ўзбекистоннинг автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларининг ўз бозорига киришидан манфаатдор эканлиги билдирилди.

Россия Мудофаа вазирлиги радиокимёвий ҳимоя кучларини шай ҳолатга келтирди
24 октябр 2022, 20:33

Россия Мудофаа вазирлиги радиокимёвий ҳимоя кучларини шай ҳолатга келтирди

Россия радиокимёвий ҳимоя қўшинлари раҳбарининг таъкидлашича, бу кучлар радиоактив ифлосланиш шароитида вазифаларни бажаришга тайёр, чунки Украина бунинг учун Россияни айблаш учун гўёки «ифлос бомба» дан фойдаланишни режалаштирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг