«Қийноқлар аниқланмаётганига сабаб қамоқхоналардаги тиббий ходимлар ИИВга бўйсунади» — Расул Кушербаев
12 феврал 2021, 18:16

«Қийноқлар аниқланмаётганига сабаб қамоқхоналардаги тиббий ходимлар ИИВга бўйсунади» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев Омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида 139 нафар маҳбусдан қийноқлар билан боғлиқ шикоят келганини, лекин улар тасдиқланмаганини қайд этди. Бунга «Қамоқхоналардаги тиббий хизмат ИИВга бўйсуниши» сабаб бўлаётгани таъкидланди. У қамоқхоналардаги тиббий хизматни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказиш бўйича омбудсманнинг ўтган йилги таклифи очиқ қолганини таъкидлади.

Японияда пандемия сабабли ёлғизлик вазири лавозими жорий этилади
12 феврал 2021, 17:59

Японияда пандемия сабабли ёлғизлик вазири лавозими жорий этилади

Японияда ёлғизлик ва яккаланишга қарши курашни бошқарувчи вазир лавозими жорий этилади. Вазир шу билан бирга, кекса ёшдаги ва камбағал оилалар фарзандларинининг аҳволини кузатиб бориши керак бўлади.

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди
12 феврал 2021, 17:31

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди

Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Беруний туманида 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилингани аниқланди
12 феврал 2021, 16:51

Беруний туманида 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилингани аниқланди

«Қорақалпоқагрокимёҳимоя»нинг Беруний тумани филиали мансабдорлари 872,4 млн сўмлик минерал ўғитларни талон-торож қилгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди
12 феврал 2021, 16:35

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди

Президент фармойишига асосан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов тайинланди.

Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди
12 феврал 2021, 16:31

Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Нажмиддин Тўраходжаев вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, Яхёжон Абдулхаков эса вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимини эгаллади.

Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди
12 феврал 2021, 16:06

Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди

Тошкент прокурори бўлиб фаолият юритган Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

ИИБ одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастур яратиш керак — президент
12 феврал 2021, 15:54

ИИБ одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастур яратиш керак — президент

Шавкат Мирзиёев ички ишлар бошқармалари одамлар билан боғланиб, мулоқот қила оладиган дастурий таъминот яратиш кераклигини таъкидлади. «Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди», — деди президент.

«Воқеа жойида судланувчиларнинг ҳеч бирини кўрмаганман» — «Сўх воқеалари» бўйича судда гувоҳ кўрсатуви тингланди
12 феврал 2021, 15:20

«Воқеа жойида судланувчиларнинг ҳеч бирини кўрмаганман» — «Сўх воқеалари» бўйича судда гувоҳ кўрсатуви тингланди

«Сўх воқеалари» бўйича навбатдаги суд мажлисида беш нафар жабрланувчи ва бир нафар гувоҳнинг кўрсатуви тингланди. «Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Лекин воқеа жойида уларнинг ҳеч бирини кўрмаганман», — деди гувоҳ. Жабрланувчиларнинг икки нафари эса айбланувчиларни воқеа жойида бўлмаганини, улардан шикояти йўқлигини айтди.

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ ҳаво сақланиб туради
12 феврал 2021, 15:11

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати баҳорий кўрсаткичларга қадар кўтарилади.

Самарқандда консервадан 5 киши заҳарланди, бир киши вафот этди
12 феврал 2021, 14:39

Самарқандда консервадан 5 киши заҳарланди, бир киши вафот этди

Самарқанд вилоятида 5 нафар фуқаро уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилиб заҳарланди. Улардан 2001 йилда туғилган фуқаро вафот этди. Қолган шахслар жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари фуқароларнинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди
12 феврал 2021, 13:57

Автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари фуқароларнинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди

Кам фоизли автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари 100 дан ортиқ фуқаронинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди. Унга нисбатан фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда иш вақтида ҳалок бўлган икки ишчининг оиласига товон пуллари тўланмаётгани маълум қилинди
12 феврал 2021, 13:33

Самарқандда иш вақтида ҳалок бўлган икки ишчининг оиласига товон пуллари тўланмаётгани маълум қилинди

Самарқандда мактаб қозонхонасида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ўт ёқувчи ҳалок бўлган. Ободонлаштириш бошқармаси ходими эса қувурда ишлаётганда устига чиқинди ва сув келиб қолиши оқибатида сув остида қолиб вафот этган. Ҳар икки ҳолатда ҳам марҳумларнинг яқинларига бир марталик нафақа ва ойлик товон пуллари тўлаб берилмаган. Вилоятда меҳнат хавфсизлиги борасида қатор қоидабузарликлар аниқланган.

«Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири
12 феврал 2021, 12:09 1

«Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири

Абдуқодир Тошқулов ОТМлар талабалар турар жойларида қизлар ва ўғил болаларнинг бир қаватда жойлаштирилганлигини танқид қилди. У бино битта бўлган тақдирда, иккита кириш ва чиқиш жойи қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистонлик параатлетлар БААда яна иккита олтин медални қўлга киритди
12 феврал 2021, 11:20

Ўзбекистонлик параатлетлар БААда яна иккита олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик параламиячилар енгил атлектика бўйича Дубайдаги мусобақанинг иккинчи кунида яна иккита олтин медални қўлга киритди. Энди жамоада саккизта медаль бор.

Навоийда «Cobalt» ва «Tico» тўқнашиб, ёниб кетди. 2 киши вафот этди
12 феврал 2021, 10:30

Навоийда «Cobalt» ва «Tico» тўқнашиб, ёниб кетди. 2 киши вафот этди

Навоий вилоятида «Cobalt» қарама қарши йўлга чиқиб кетиб кетиб, «Tico» билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ оқибатида машиналар ёнган ва «Tico» даги икки нафар фуқаро вафот этган.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига янги директор тайинланди
11 феврал 2021, 23:13

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига янги директор тайинланди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб Aкбар Ризаев тайинланди. У бунга қадар АОКАда бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 51-ўринни эгаллади
11 феврал 2021, 21:15

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 51-ўринни эгаллади

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армияларнинг Global Firepower 2021 рейтингида 136 та давлат орасида 51-ўринни эгаллади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 феврал 2021, 20:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германияда карантин муддатининг 7 мартгача узайтирилиши, Мьянмада намойишчиларга ўқ узилгани, АҚШда собиқ республикачиларнинг янги партия тузиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қўқон давлат педагогика институтининг «частная лавочка»дан фарқи йўқ — вазир
11 феврал 2021, 19:56

Қўқон давлат педагогика институтининг «частная лавочка»дан фарқи йўқ — вазир

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қўқон давлат педагогика институтидаги муаммоларга тўхталиб, институтнинг «частный лавочка»дан фарқи йўқлигини айтди. Ҳисобида 100 млрд сўм бўлишига қарамасдан, эшик-ромлар «колхоз» идорасиникидан баттар экани, талабалар парта-стулларда ўтириб бўлмаслигидан шикоят қилаётганини айтди. Ректор хайфсан олди, бир проректор ишдан бўшатилди. Қолган проректорларга эса бир ой муддат берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг