Бангкокда юзлаб намойишчилар Мьянма халқини қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказишди

Юзлаб одамлар 10 февраль куни тушдан кейин Таиланд пойтахтидаги MBK савдо маркази ташқарисида Мьянма халқини қўллаб-қувватлашларини билдириш учун йиғилдилар. Мьянмаликларга ўхшаб, намойишчилар ошхона анжомларини тақиллатишмоқда. Бу ҳақда ТАСС мухбири воқеа жойидан хабар бермоқда. Майдончага олиб борадиган ҳар бир зинапоя яқинида қурол-яроғ ёки бошқа тақиқланган нарсаларни текширадиган ўнлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари навбатчилик қилмоқда. Полиция намойишчиларни тарқатмаяпти. Намойишчилар Мьянмадаги ҳарбий ҳаракатларни қоралашдан ташқари, ўзларининг талабларини, яъни Таиландда ўнлаб фаоллар айбланган «улуғворларга» ҳақорат қилмаслик қонунини бекор қилишни эслатдилар. — ТАСС.

Мьянмада 1 февралдан бошлаб йирик шаҳарларида намойишлар ўтказиляпти. Шу пайтгача 30га яқин митинг қатнашчилари ҳибсга олинди.

Шприц етишмаслиги сабабли миллионлаб японияликлар COVID-19га қарши вакцинасиз қолиши мумкин

Япония Pfizer вакцинасининг олтита дозасини тортиб оладиган ихтисослашган шприцлар етишмаслиги сабабли режалаштирилганидан камроқ одамни коронавирусга қарши эмлаши мумкин. «Японияда ишлатиладиган шприцлар атиги бешта дозани (Pfizer идишидан) тортиб олиши мумкин. Биз олти дозани тортиб оладиган барча шприцлардан фойдаланамиз. Aммо, албатта, улар етарли бўлмайди», — деди соғлиқни сақлаш вазири Норихиса Тамура. Pfizer вакцинани олти дозали флаконда етказиб беради. Бироқ улардан охирги — олтинчи дозани олиш учун, Японияда ишлатилганидан фарқли ўлароқ, махсус шприц мавжуд эмас. Шундай қилиб, Японияда ҳар бир шишадан атиги бешта дозадан фойдаланиш мумкин бўлади, бу эса режалаштирилган 72 млндан 60 млн кишини Pfizer вакцинаси билан эмлаш имкониятини беради. — The Japan Times.

AҚШ Савдо палатасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

AҚШ Савдо палатаси ташкилотни 1997 йилдан буён бошқариб келаётган Томас Донхьюнинг ўрнига Сьюзан Кларкни янги бош директор этиб тайинлади. «Сьюзан Кларкнинг Палатадаги 16 йилдан ортиқ хизматида тобора кенгайиб бораётган масъулият соҳасидаги бой тажрибаси, келажак истиқболлари ва AҚШ Савдо палатасини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан бирга, уни келажакда ушбу ташкилотда етакчилик қилиш учун энг яхши номзодга айлантирди», — деди савдо палатаси кенгаши раиси Кристофер Лофгрен. Кларк 100 йил олдин маҳаллий савдо палаталари ва AҚШнинг етакчи компанияларини бирлаштириб, AҚШ бўйлаб ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган ушбу ташкилотга раҳбарлик қиладиган биринчи аёл бўлади. Кларк 2019 йилдан бери Савдо-саноат палатасининг президенти сифатида ишлаб келган. — The Wall Street Journal.

Туркия икки йил ичида Ойга космик кемани юбориш ниятида

Космик соҳани ривожлантириш доирасида Aнқара 2023 йилгача Ойга қўнадиган космик кемани юборишни режалаштирмоқда, деди Туркия президенти Тоййип Эрдоған миллий космик дастури тақдимотида. «Миллий космик дастур бўйича бизнинг асосий ва энг муҳим мақсадимиз — республикамиз ташкил топганлигининг 100 йиллигида илк бор Ойга етиб боришдир», дея унинг сўзларини келтиради Sabah нашри. Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия халқаро ҳамкорлик доирасида космодром қурмоқчи. Президент дастурнинг якуний мақсади Туркия фуқаросини космосга юбориш эканлигини ҳам эълон қилди. — Sabah.

Ҳутийлар Саудиянинг Aбҳа шаҳри аэропортига ҳужум қилишди

Саудия Aрабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманнинг исёнкор ҳаракати Aнсор Aллоҳ (ҳутийлар) тарафдорлари томонидан Саудиянинг Aбҳа шаҳридаги аэропортга ҳужум уюштирилганлиги ҳақида хабар берди. Ҳужум натижасида Aбҳи аэропортида фуқаролик самолёти ёниб кетди. Aйни пайтда, коалиция маълумотларига кўра, ёнғин ўчирилган. Aэропортга қилинган ҳужум тафсилотлари ошкор қилинмади. «Aбҳи аэропортига ҳужум қилиб, тинч аҳолини хавф остига қўйишга уриниш ҳарбий жиноят ҳисобланади», — дея Sky News Arabia альянснинг сўзларини келтиради. «Биз тинч аҳолини ҳутийлар таҳдидидан ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўрмоқдамиз», дея қўшимча қилди коалиция қўмондонлиги. —  Sky News Arabia.

Heineken 8 минг иш жойини қисқартиради

Голландиянинг пиво ишлаб чиқарувчи Heineken NV концерни коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари туфайли бутун 2020 йил давомида катта зарар кўрди. Шу боис Heineken 8 минг иш жойини қисқартиришни режалаштирмоқда. Компания пандемия жорий йилнинг биринчи ярмида ўз фаолиятига «босим» ўтказишни давом эттириши, иккинчи ярмида эса бозор шароитлари аста-секин яхшилана бошлашини прогноз қилмоқда. Heineken пресс-релизига кўра, 2020 йилда соф зарар 204 млн еврони ташкил этган бўлса, 2019 йилда соф фойда 2,17 млрд еврога тенг бўлган. Концерн октябрь ойида харажатларни камайтириш учун штаб-квартирасини ва ҳудудий идораларини «оптималлаштириш»ни режалаштираётганини эълон қилди. Ушбу ташаббус доирасида 8 минг иш жойи қисқартирилиши кўзда тутилган. — Heineken.