Президент Шавкат Мирзиёев Спорт вазирлиги Туризм масалалари бўйича давлат қўмитаси билан бирлаштирилади. Бу ҳақда Президент раислигидаги йиғилишдан «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

«Сен пастдаги вазиятни биласан, кўплаб спорт объектларидан фойдаланилмайди, фойдали иш коэффициенти 50%дан паст. Улар 24 соат ишлаши керак», — деди Шавкат Мирзиёев Азиз Абдуҳакимовга.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, Спорт вазирлиги туризм қўмитаси таркибига киритилгунига қадар Азиз Абдуҳакимов вақтинча вазирлик раҳбари бўлиб туради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилган эди.

30 январь куни бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланган эди.