Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев чоршанба куни президент раислигида ўтган видеоселектордан сўнг, қисқа муҳокама ўтказди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, унда Мирзаев Қашқадарёда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлаган.

«Косон тумани ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Баҳром Юсуповга рухсат берганмиз, — деди вилоят ҳокими. — Унинг ўрнига аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш қилайлик. Фақат, зарурат туғиладиган бўлса, вилоят сессиясида тасдиқлансагина, рухсат берамиз».