Андижон вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Турсунов тайинланди.

Тайинловга қадар у Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.

Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йили Андижон вилояти Андижон шаҳар Саноат қурилиш темп масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган.

2007−2010 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Банклар маълумотлари асосида солиқ тўловчиларнинг бюджет билан муносабатларини таҳлил қилиш шўъбаси давлат солиқ инспектори бўлган.

2012−2014 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошкармаси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.