Жаҳон янгиликлари дайжести
11 феврал 2021, 20:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германияда карантин муддатининг 7 мартгача узайтирилиши, Мьянмада намойишчиларга ўқ узилгани, АҚШда собиқ республикачиларнинг янги партия тузиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қўқон давлат педагогика институтининг «частная лавочка»дан фарқи йўқ — вазир
11 феврал 2021, 19:56

Қўқон давлат педагогика институтининг «частная лавочка»дан фарқи йўқ — вазир

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қўқон давлат педагогика институтидаги муаммоларга тўхталиб, институтнинг «частный лавочка»дан фарқи йўқлигини айтди. Ҳисобида 100 млрд сўм бўлишига қарамасдан, эшик-ромлар «колхоз» идорасиникидан баттар экани, талабалар парта-стулларда ўтириб бўлмаслигидан шикоят қилаётганини айтди. Ректор хайфсан олди, бир проректор ишдан бўшатилди. Қолган проректорларга эса бир ой муддат берилди.

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади
11 феврал 2021, 18:35

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади

2022 йил 1 январдан бошлаб уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10% этиб белгиланади. 2023 йил 1 январдан бошлаб эса мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади.

Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 миллиондан ошди
11 феврал 2021, 18:28

Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 млн 120 мингдан ошди. Шунингдек, инфекция юқтирганлар сони 107,4 миллиондан, вафот этганлар сони 2,35 миллиондан ошган.

Саиджамол Султонов Бектемир туманига ҳоким бўлди
11 феврал 2021, 18:21

Саиджамол Султонов Бектемир туманига ҳоким бўлди

Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Саиджамол Султонов Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ўзбекистонда «Sputnik V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилади
11 феврал 2021, 18:19

Ўзбекистонда «Sputnik V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилади

Республика махсус комиссияси йиғилишида Ўзбекистонда «Sputnik V» вакцинасини бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш маъқуллади.

Коронавирусга қарши биринчи навбатда кимлар эмланади?
11 феврал 2021, 18:15

Коронавирусга қарши биринчи навбатда кимлар эмланади?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши 65 ёшдан ошган қариялар, сурункали касалликлари бор шахслар, мактаб ўқувчилари, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари биринчи навбатда эмланиши маълум қилинди.

Германия билан авиақатновлар чеклови бекор қилинди
11 феврал 2021, 17:57

Германия билан авиақатновлар чеклови бекор қилинди

Махсус комиссия томонидан Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги авиақатновларга жорий этилган чекловлар бекор қилинди.

Давлат органларига Digital Holding билан тендерларсиз шартнома тузишга рухсат берилади
11 феврал 2021, 17:23

Давлат органларига Digital Holding билан тендерларсиз шартнома тузишга рухсат берилади

«USM Telecom» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган Digital Holding корхонасига станцияларни қуриш учун доимий фойдаланишга мўлжалланган ер участкаларини аукционларсиз олиш имконияти, ва шунингдек, турли имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, президент қарори билан корхонага бир қатор вазифалар қўйилди.

Самарқандда 300 минг дарахт ва буталар экилади
11 феврал 2021, 16:34

Самарқандда 300 минг дарахт ва буталар экилади

Самарқанднинг асосий сайёҳлик ҳудудларида 2022 йилда ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш учун 300 мингга яқин манзарали дарахт ва буталарни экиш режалаштирилмоқда.

2023 йилдан иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади
11 феврал 2021, 16:10

2023 йилдан иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори билан, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Расмий веб-сайтлар, маҳаллий ОАВ, интернет сайтлари, расмий ҳужжатлар ва иш қоғозлари ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтказилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама учун ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида эълон қилиниши керак бўлади.

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Андижон тумани ҳокими бўлди
11 феврал 2021, 15:51

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Андижон тумани ҳокими бўлди

Абдужаббор Эгамбердиев Андижон тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловдан аввал у вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган.

Бағдод туманида 8 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11 феврал 2021, 15:33

Бағдод туманида 8 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти «Ермулккадастр» Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси ўзини ҳалиям кадастрда ишлашини айтиб, фуқарога 8 гектар ер олиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига эса 8 минг долларни олган вақтида қўлга тушади.

Ўзбекистондаги энг фаол банклар аниқланди
11 феврал 2021, 15:32

Ўзбекистондаги энг фаол банклар аниқланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан тайёрланган Ўзбекистондаги йирик банкларнинг фаоллик индексида «Капиталбанк», Hamkorbank ва «Алоқабанк» энг юқори ўринларни эгаллади.

Иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини оширади — CDC
11 феврал 2021, 14:33

Иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини оширади — CDC

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада ошириши аниқланди.

6 кгдан кўпроқ гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳлар қўлга тушди
11 феврал 2021, 14:30

6 кгдан кўпроқ гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳлар қўлга тушди

Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда 6 кгдан кўпроқ гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳлар қўлга тушди. Оғулар хориж давлатидан сотиш мақсадида келтирилгани аниқланди.

Наманганда содир этилган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
11 феврал 2021, 13:48

Наманганда содир этилган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Наманган шаҳрида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Lacetti катта тезликда реклама устунига бориб урилди. Бунинг оқибатида, ҳайдовчи ва машина ичидаги икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иши бўйича қонун бузилмаганини маълум қилди
11 феврал 2021, 13:45

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иши бўйича қонун бузилмаганини маълум қилди

Бош прокуратура баёнотига кўра, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг иши бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмади. Бундан ташқари, блогер устидан 7 та ҳолат бўйича мурожаатлар келиб тушгани айтилмоқда.

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди
11 феврал 2021, 12:43

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Элёрбек Набижонов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловдан аввал у Қўрғонтепа тумани «Khantex Group» МЧЖ кузатув Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — президент
11 феврал 2021, 12:38 2

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — президент

Шавкат Мирзиёев вазирлар иш кунларини Тошкентда эмас, вилоятларда ўтказиши кераклигини таъкидлади. Улар Тошкентда фақат шанба ва якшанба кунлари бўлиши мумкин. Президент «вазир республикага хизмат қилишини, Тошкентни қоровуллаб ўтирмаслигини» айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг