Президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастури бўйича йиғилишда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади, дея хабар берди йиғилишда иштирок этаётган «Газета.uz» мухбири.

У У соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ва унинг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантиришни топширди.

Шунингдек, Абдуҳаким Хаджибаев ва Баҳодир Юсупалиевга вилоят ҳокимлари билан бирга, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари шайлигини таъминлашдан ташқари, яна қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

«Жорий йилда Тўйчиев, Хаджибаев ва унинг ўринбосарлари фаолиятига Сирдарё вилоятининг 26 та туман (шаҳар)ларида оилавий шифокорлик, „электрон поликлиника“ тизимларини жорий этиш натижасига қараб баҳо берилади», — деди президент.