Махамаджон Нишонов Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар у Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Маҳамаджон Нишонов 2011—2014 йилларда Андижон вилояти Пахтаобод Шаҳрихон туманлари ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Шакиржон Балтабаев соғлиги ёмонлашгани сабаб ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилган.