Фарғона вилояти Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди, дея хабар қилмоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шаҳарнинг «Надирмат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро У.Х. тасарруфидаги фирмада таъминотчи корхона билан ҳеч қандай шартномасиз, рухсатсиз, электр тармоқларига уланиб, фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Оқибатда, фуқаро томонидан корхонага 431,7 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Мазкур қоидабузарлик юзасидан мутахассислар томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилди.