Иқтисодиёт

2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади
30 октябр 2020, 14:01

2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади

Ўзбекистонда етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади. Илмий ташкилотлар раҳбарлари лавозимига устувор равишда илм-фан тизимини бошқариш кўникмасига ва иқтисодий билимга эга бўлган ёш мутахассислар тайинланади.

2021 йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бюджет харажатларини 25 фоизга ошириш таклиф қилинмоқда
30 октябр 2020, 11:12

2021 йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бюджет харажатларини 25 фоизга ошириш таклиф қилинмоқда

Молия вазирлиги 2021 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжатга кўра, ЯИМ 5,1 фоизга ўсади, инфляция 10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Консолидацияланган бюджет харажатлари 203,8 трлн cўмни ташкил қилиши керак, бу жорий йилда прогноз қилинган харажатлардан 25,5 фоизга ва белгиланган кўрсаткичлардан 5,6 фоизга кўп.

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга яна рухсат берилмади
29 октябр 2020, 19:29

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга яна рухсат берилмади

Бир кун олдин имзоланган яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисидаги президент фармонида жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида йўловчиларга такси хизматини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи қоидалар мавжуд эмас. Ҳужжат лойиҳасида эса шундай банд мавжуд эди. Молия вазирлиги бунинг учун алоҳида механизм ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берди.

Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади
29 октябр 2020, 17:04

Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади ва у ерда минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари бўйича сўзга чиқади.

«PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловларни ўзи ўрнатган» — Марказий Банк
29 октябр 2020, 11:36

«PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловларни ўзи ўрнатган» — Марказий Банк

Марказий банкнинг хабар беришича, PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловни мустақил равишда ўрнатган ва бу бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишилмаган. Ечим сифатида интернет орқали онлайн тўловларни амалга оширишда Visa, Mastercard, Unionpay халқаро тўлов тизимлари, шунингдек, муқобил электрон ҳамёнлар — WebMoney, QIWI, Яндекс.Деньги хизматларидан фойдаланиш маслаҳат берилди.

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади
28 октябр 2020, 21:31

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади

Президент фармони билан яширин иқтисодиётга қарши курашиш Махсус комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилмоқда. Давлат идора ва ташкилотларида комплаенс-назорат тизими жорий этилади. Жараёнлар ОАВда кенг ёритилади.

9 ой ичида энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқандда етиштирилган
28 октябр 2020, 17:10

9 ой ичида энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқандда етиштирилган

Январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 180,1 трлн сўмни ташкил қилиб, ЯИМ таркибида ушбу соҳанинг улуши 25,7 фоизга етди. Республика бўйича энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқанд вилоятида етиштирилган.

Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштиришга тайёрланмоқда, Ucell трансформация қилинади
28 октябр 2020, 15:44

Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштиришга тайёрланмоқда, Ucell трансформация қилинади

Mobiuz ва Perfectum уяли алоқа операторлари хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш доирасида инвестицион шароитларини оширади ва Ucell операцион самарадорлигини ошириши билан ўзгаради.

Давлат кўчмас мулклари оммавий савдоларда хусусий секторга сотилади — президент фармони
28 октябр 2020, 08:02

Давлат кўчмас мулклари оммавий савдоларда хусусий секторга сотилади — президент фармони

274 та корхона, 109 та газета ва нашриётлар, 26 та ахборот технологиялари корхонаси, 27 та тиббиёт муассасалари, 12 та ёғ-мой саноати корхонаси ва 31 та виночилик корхонаси тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилади.

Истеъмолчиларга марказий иситиш тизимидан воз кечиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмаяпти
27 октябр 2020, 16:33

Истеъмолчиларга марказий иситиш тизимидан воз кечиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмаяпти

«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги янги қонун лойиҳасида «жамоавий иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик энергияси истеъмолчиси хонадоннинг бир қисмини иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйишга ҳақли эмас» мазмунидаги аввалги норма сақланиб қолди.

KoronaPay мобил иловаси Европадан Ўзбекистонга комиссиясиз пул жўнатиш имконини беради
27 октябр 2020, 13:00

KoronaPay мобил иловаси Европадан Ўзбекистонга комиссиясиз пул жўнатиш имконини беради

KoronaPay мобил иловаси орқали Европадан Ўзбекистонга пул жўнатмаларини комиссиясиз амалга ошириш мумкин. Бунинг учун фақат KoronaPay мобил иловасини смартфонга ўрнатиш керак бўлади. Хизмат орқали Ўзбекистонда чиқариладиган барча турдаги карталарга ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Бу оддий ва қулай, пандемия шароитида эса — яна хавфсиз ҳам.

9 ойда Ўзбекистонга 82 та электромобиль импорт қилинган
27 октябр 2020, 10:58

9 ойда Ўзбекистонга 82 та электромобиль импорт қилинган

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль олиб келинган. Шундан 52 таси Хитойдан импорт қилинган.

Газ қазиб олиш ҳажмининг пасайиши бюджет ташкилотларида кўмирга талабни оширди
26 октябр 2020, 19:46

Газ қазиб олиш ҳажмининг пасайиши бюджет ташкилотларида кўмирга талабни оширди

2020 йилда Ўзбекистоннинг бюджет ташкилотларига 405,4 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга кўпроқ кўмир етказиб берилди. Бу газ қазиб олиш ҳажмининг қарийб 20 фоизга пасайиши сабабли юз бермоқда.

Президент электр энергиясини рақобатли бозорга ўтказиш босқичларини ишлаб чиқишга топшириқ берди
26 октябр 2020, 19:05

Президент электр энергиясини рақобатли бозорга ўтказиш босқичларини ишлаб чиқишга топшириқ берди

Президент электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Ҳозирда инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда.

Гўшт нархи ўсишининг сабаблари эълон қилинди
26 октябр 2020, 13:19

Гўшт нархи ўсишининг сабаблари эълон қилинди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт нархининг ўзгаришига учта омил таъсир кўрсатганини таъкидлади. Унга кўра, ем-хашак базасининг мавсумий камайиши, Қозоғистондан қорамол импортининг қисқариши, август ойида гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши гўшт нархининг ўсишига олиб келган.

Долларнинг расмий курси арзонлади
26 октябр 2020, 12:55

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси деярли 12 сўмга арзонлади ва жами 10 359 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

Республикада 9 ой ичида 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
23 октябр 2020, 19:04

Республикада 9 ой ичида 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Қурилиш ишларининг 95,8 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларга тўғри келади.

Божхона қўмитаси экспорт-импорт компанияларнинг банк сирларига эга бўлишни режалаштирмоқда
23 октябр 2020, 18:39

Божхона қўмитаси экспорт-импорт компанияларнинг банк сирларига эга бўлишни режалаштирмоқда

Давлат божхона қўмитаси импорт ва экспорт билан шуғулланувчи компанияларнинг банк маълумотларига эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун банк сири тўғрисидаги қонунга қўшимча киритишни таклиф қилмоқда.

52 компаниянинг IT Park резиденти мақоми бекор қилинди
23 октябр 2020, 17:44

52 компаниянинг IT Park резиденти мақоми бекор қилинди

416 та IT Park резидентидан 52 та IT-компания шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлари учун доимий резидент мақоми ва солиқ имтиёзларидан маҳрум этилди. Тўлиқ рўйхат билан сайт саҳифасида танишса бўлади.

Ўзбекистонда 9 ой ичида 217 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган
23 октябр 2020, 15:34

Ўзбекистонда 9 ой ичида 217 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган

Январь-сентабрь ойларида Ўзбекистонда 217 мингдан ортиқ енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Умумий ҳажмда энг кўп Cobalt ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг