Иқтисодиёт

Россияда нақд валюта сотиб олиш тақиқланди
9 март 2022, 11:17

Россияда нақд валюта сотиб олиш тақиқланди

Россия Марказий банки 9 сентябрга қадар фуқароларга нақд валюта сотишни тақиқлади. Россияликлар банклардаги ҳисоб-рақамларидан 6 ой давомида 10 минг доллардан ортиқ валюта еча олишмайди. Ундан ортиғи фақат рублда берилади.

«Кўплаб муаммолар аллақачон пайдо бўла бошлаган» — Зафар Ҳошимов Украина-Россия можаросининг Ўзбекистонга таъсири ҳақида
7 март 2022, 23:24 1

«Кўплаб муаммолар аллақачон пайдо бўла бошлаган» — Зафар Ҳошимов Украина-Россия можаросининг Ўзбекистонга таъсири ҳақида

Тадбиркор Зафар Ҳошимовнинг таъкидлашича, Россия-Украина ўртасидаги можаро натижасида логистика, банк иши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар ва рубль курси қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиёти ва меҳнат муҳожирларига ўз таъсирини ўтказади. Бироқ, тадбиркор бу ҳолат Ўзбекистонда туризм ва авиацияни ривожлантириш, юқори малакали кадрларни жалб қилиш каби имкониятларни ҳам тақдим этиши мумкинлигини таъкидлади. Зафар Ҳошимов бундай шароитда Ўзбекистон нималар қилиши кераклиги ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди.

Рублнинг расмий курси сезиларли даражада пасайди
7 март 2022, 16:32

Рублнинг расмий курси сезиларли даражада пасайди

Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,21 сўмга пасайиб, 79,89 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси 12 000 сўмдан ва доллар курси эса 10 900 сўмдан пасайди.

Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш қайта тикланди — Uzcard
7 март 2022, 15:05

Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш қайта тикланди — Uzcard

Uzcard 7 мартдан «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш тикланганини маълум қилди. Тўлов тизими карталари Uzcard тизими ҳамкор банкларининг барча қурилмалари томонидан қабул қилинади.

Ҳар қандай уруш ва ҳарбий-сиёсий зиддиятлар — оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади
7 март 2022, 12:22

Ҳар қандай уруш ва ҳарбий-сиёсий зиддиятлар — оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади

Ҳар қандай сиёсий зиддият, қуролли тўқнашув ва урушлар ижтимоий-иқтисодий йўқотишларга олиб келиб, инсоният тараққиётининг бир неча йиллар ортда қолишига сабабчи бўлади. Уруш натижасида халқ камбағаллашади, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш таназзулга юз тутади, бутун бошли авлодлар, умрлар бой берилади. Урушнинг иқтисодиёт ва инсон капиталига салбий таъсири ҳақида — «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Муқаддамхон Саидрасулова мақоласида.

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21% га қисқариши кутилмоқда — Жаҳон банки
7 март 2022, 10:09

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21% га қисқариши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2022 йилда Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25% га қисқариши кутилмоқда. Мазкур тенденция Россия-Украина ўртасидаги сиёсий зиддиятлар сабаб Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рубль курсининг кескин қулаши билан изоҳланган. Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилда 21% га қисқариши кутилмоқда.

Россиянинг яна икки авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларни тўхтатди
6 март 2022, 16:33

Россиянинг яна икки авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларни тўхтатди

Россиянинг Smartavia ва iFly авиакомпаниялари Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар тўхтатилганини маълум қилди. Жумладан, iFly 5 мартдан бошлаб компания мамлакатга барча йўналишлар бўйича барча режали рейсларни номаълум муддатга тўхтатади. Бекор бўлган рейсларда учишни режалаштирганларга чипта харид қилган авиакассаларига мурожаат қилишлари тавсия этилди.

4 март куни Ўзбекистонда жисмоний шахслар 86,5 млнлик рубль харид қилди
4 март 2022, 22:30

4 март куни Ўзбекистонда жисмоний шахслар 86,5 млнлик рубль харид қилди

Жума куни жисмоний шахслар банклардан 86,5 млндан ортиқ миқдорда Россия рубли харид қилган бўлса, 7,3 млн миқдорида рубль сотишган. 3−4 март кунлари ўзбекистонликлар томонидан банклардан жами 146,7 млн миқдорида Россия рубли сотиб олинди ва 12,8 млн рубль сотилди. Орадаги фарқ 11 баробардан ортиқроқни ташкил этди.

Автомобилларни қайта сотувчиларга етказиб бериш муддати 120 кунга узайтирилади — UzAuto Motors
4 март 2022, 21:24

Автомобилларни қайта сотувчиларга етказиб бериш муддати 120 кунга узайтирилади — UzAuto Motors

UzAuto Motors янги автомобилларига шартнома тузиш бошланган илк кундаёқ, сотилган машиналарнинг 52 фоизи қайта сотиш эҳтимоли билан харид қилинганини маълум қилди. Хусусан, бир шахс томонидан 35 та автоуловга шартнома тузилгани аниқланди. Компания қайта сотувчилар учун етказиб бериш муддатини яна 120 кунга оширишини эслатиб ўтди.

Тижорат банклари рублнинг сўмга нисбатан курсини мустақил белгиламоқда — Марказий банк
4 март 2022, 19:42

Тижорат банклари рублнинг сўмга нисбатан курсини мустақил белгиламоқда — Марказий банк

Марказий банк тижорат банклари рубль курсини мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгилаётганини маълум қилди. Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани (нақд ва нақдсиз шаклда) олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича махсус тартиб ўрнатилгани айтилди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, «рубль учун имтиёзли коридор бекор қилинган».

АҚШ миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди
4 март 2022, 18:41

АҚШ миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди

АҚШнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди. OFAC ҳужжатига кўра, санкциялар тадбиркор 50 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қиладиган компанияларга қўлланиламайди. Ушбу истисно илгари бошқа сабабларга кўра чекланган Алишер Усмоновга тегишли активлари ёки компанияларнинг молиявий операцияларига тааллуқли эмаслиги айтилди.

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
4 март 2022, 18:32

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Шофиркон тиббиёт бирлашмасида 1,2 млрд сўмлик камомад аниқланди
4 март 2022, 17:39

Шофиркон тиббиёт бирлашмасида 1,2 млрд сўмлик камомад аниқланди

Антикоррупция агентлиги Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси фаолиятида 1,2 млрд сўмдан кўпроқ молиявий хато ва камчиликларни аниқлади. Бирлашмада аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақлари тўлангани, тиббиёт техникалари қиммат нархда сотиб олингани, пуллик тиббий хизматдан тушган маблағлар мақсадсиз сарфлангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Долларнинг расмий курси 10 900 сўмдан ошди
4 март 2022, 16:57

Долларнинг расмий курси 10 900 сўмдан ошди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,18 сўмга кўтарилиб, 10 910,43 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди. Евро курси эса пасайди.

3 март куни ўзбекистонликлар 60 млн рубль сотиб олди
4 март 2022, 16:20

3 март куни ўзбекистонликлар 60 млн рубль сотиб олди

Марказий банк маълумотларига кўра, пайшанба куни жисмоний шахслар банклардан 60 млн рубль харид қилган бўлса, қарийб 5,5 млн Россия валютасини сотган. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳолатни «Россия-Украина ўртасидаги можарога қадар рублда импорт шартномаси тузганлар тезроқ эски нархларда тўловини амалга ошириш манфаатига эгалиги» билан изоҳлади.

Алишер Усмоновнинг холдинги «Капиталбанк» акциялари сотилганини эълон қилди
4 март 2022, 15:31

Алишер Усмоновнинг холдинги «Капиталбанк» акциялари сотилганини эълон қилди

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM холдинги Ўзбекистондаги «Капиталбанк» акцияларини сотилганини эълон қилди. Холдинг таркибидаги «Телекоминвест» (Россия) ва FINANCE TCI (Ўзбекистон) компаниялари февраль ойида «Капиталбанк»даги улушини 61,54 фоизга етказган эди.

Энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин
4 март 2022, 14:55

Энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин

Президент «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин. Талабгорлар географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилиши лозим. Ҳуқуқ 10 йил давомида амал қилади, географик кўрсаткични бошқа давлатларда ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Самарқандда $50 минг эвазига ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда
4 март 2022, 12:30

Самарқандда $50 минг эвазига ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда

Самарқанд вилоятида фуқарони Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ноқонуний тарзда ишга киритиб қўйишга уринган шахс 50 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Қолаверса, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ҳам ички ишлар идоралари ва Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишга ваъда берган шахслар қўлга олинди.

Россияда фаолиятини тўхтатган ёки қисман чеклаган глобал компаниялар — рўйхат (янгиланди)
3 март 2022, 18:29

Россияда фаолиятини тўхтатган ёки қисман чеклаган глобал компаниялар — рўйхат (янгиланди)

Apple, BMW, Lego, Ikea, Canon, FedEx каби логистика, рақамли технологиялар, онлайн-дўконлар, етказиб бериш хизматлари ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи глобал компаниялар Украинадаги уруш ортидан Россияда ўз фаолиятини тўхтатмоқда.

Ўзбекистон банклари рубль сотиб олиш ва сотишни бошлади
3 март 2022, 18:14

Ўзбекистон банклари рубль сотиб олиш ва сотишни бошлади

Ўзбекистонда банклар ўзининг валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублини алмаштиришни бошлади. Марказий банк уларга валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги «мақбул бўладиган фарқ даражасини» сақлаб қолишни тавсия қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг