Uzcard Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарининг қабули қайта тиклангани ҳақида хабар берди.

«Техник ишлар якунлангани муносабати билан, 7 мартдан бошлаб Uzcard тўлов тизими ҳамкор банкларининг барча қурилмалари томонидан, жумладан, POS-терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар томонидан „Мир“ тўлов тизимининг карталари қабули қайта тикланди. Барча хизматлар одатдагидек амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, «Uzcard-Мир» кобейдж карталари хорижда МТКТ иштирокчи банкларнинг эквайринг тармоғида қабул қилинмоқда.

Маълумот учун, 3 март куни Uzcard «Мир» тўлов тизими карталарини ўз инфратузилмаларида қабул қилиш тўхтатганлигини эълон қилганди. Ундан олдинроқ UZCARD «Мир» миллий тўлов карталари тизими билан халқаро пул ўтказмалари хизмати вақтинча тўхтатилганини хабар берган эди.