Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи С.Умаров ва унинг жиноий шериги пора олиш жараёнида қўлга тушгани айтилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, мазкур жиноят учун БҲМнинг 50−100 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 2−5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.