Иқтисодиёт

ЕОИИ Ўзбекистоннинг алоҳида лойиҳаларда иштирок этиш таклифини қўллаб-қувватлади
25 феврал 2022, 18:13

ЕОИИ Ўзбекистоннинг алоҳида лойиҳаларда иштирок этиш таклифини қўллаб-қувватлади

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши Ўзбекистоннинг тўрт йўналишда, жумладан, темир йўл транспортини рақамлаштириш, «Евроосиё Экспресс» лойиҳаси ва бошқа йўналишларда ЕОИИ ишидаги иштирокини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов темир йўл ва автомобиль транспортида йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланмоқда — Абдулла Арипов
25 феврал 2022, 17:07 1

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланмоқда — Абдулла Арипов

25 февраль куни Евросиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда
25 феврал 2022, 16:20 1

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов ва Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳамда «GSP+» Преференциялар бош тизимидан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
25 феврал 2022, 16:18

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,15 сўмга кўтарилиб, 10 860 сўмни ташкил этди. Евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Россия миллиардерлари Украинадаги воқеалар фонида $39 млрд йўқотди
25 феврал 2022, 12:20

Россия миллиардерлари Украинадаги воқеалар фонида $39 млрд йўқотди

Bloomberg нашри Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида россиялик миллиардерлар 39 млрд йўқотганлигини маълум қилди. «Лукойл» президенти Вагит Алекперов 6,2 млрд доллар йўқотган бўлса, Алишер Усмоновнинг бойликлари 1,2 млрд долларга камайган.

Долларнинг расмий курси 10 сўмдан кўпроққа кўтарилди
24 феврал 2022, 17:07

Долларнинг расмий курси 10 сўмдан кўпроққа кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,57 сўмга қимматлаб, 10 850,85 сўмгача кўтарилди. Бундан ташқари, евро ва рубль курслари пасайди.

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ва чет эл фуқароларига давлат қимматли қоғозларини харид қилишга рухсат берилади
24 феврал 2022, 16:25

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ва чет эл фуқароларига давлат қимматли қоғозларини харид қилишга рухсат берилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда жисмоний шахслар ва норезидентларга давлат қимматли қоғозларини харид қилиш ҳуқуқи берилади. Ҳозирги кунгача ДҚҚни жисмоний шахслар ва норезидентлар орасида жойлаштирилиши қонунан назарда тутилмаган эди.

«Совкомбанк» «Ўзагроэкспортбанк»даги 100% давлат улушини 4 млн долларга харид қилди
24 феврал 2022, 13:54

«Совкомбанк» «Ўзагроэкспортбанк»даги 100% давлат улушини 4 млн долларга харид қилди

«Ўзагроэкспортбанк» 100 фоиз давлат улуши Россиянинг «Совкомбанк"и томонидан 4 млн долларга сотиб олинди. Ушбу битим очиқ тендер орқали тузилган. Тендерда 4 иштирокчи банкни харид қилиш истагини билдирган.

Ўзбекистонликларнинг санкция остидаги Россия банкларига пул ўтказмалари музлатилиши мумкин
23 феврал 2022, 19:46

Ўзбекистонликларнинг санкция остидаги Россия банкларига пул ўтказмалари музлатилиши мумкин

Буюк Британия томонидан Россиянинг бешта банкига нисбатан санкциялар қўлланилиши муносабати билан, ушбу банкларда рўйхатдан ўтган ҳисоб рақамларига ўтказилган ҳар қандай маблағлар қайтарилиши ёки музлатилиши мумкин. InfinBank матбуот котибининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича аниқ маълумотлар ёки аниқ сценарийлар йўқ. «Банк ўз мижозларини ушбу ҳолат бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришга қарор қилган», — деди у.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
23 феврал 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 29,59 сўмга пасайиб, 10 840,28 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

1 мартдан цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинди
23 феврал 2022, 16:04

1 мартдан цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинди

1 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча юридик шахсларга цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини тўғридан-тўғри шартномалар асосида чекловларсиз (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилди. Шунингдек, компанияларга қурилиш материалларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача компенсация тўланади.

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади
23 феврал 2022, 14:58

«Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» транс-афғон темир йўлини қуриш ишлари тезлаштирилади

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Қобулда «Толибон» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистон орқали ўтаётган транспорт воситалари ва юклар ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқишга келишилган. Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади
23 феврал 2022, 10:58

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва янгилаш учун 273,8 млн доллар кредит ажратишни маъқуллади. Маблағлар Сурхондарёдаги Дарбанд — Денов йўлининг 106 кмни янгилаш, ЦАРЭС-2 коридорига кирувчи Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу йўлининг 87 кмни реконструкция қилишга сарфланади. Қолаверса, банк тадбиркор аёллар учун 150 минг долларлик грант ҳам беради.

Ўзбекистон январь ойида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди
22 феврал 2022, 19:31

Ўзбекистон январь ойида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди

Январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,49 млрд долларни (импорт — 2,09 млрд, экспорт — 1,399 млрд доллар) ташкил этди. Бунда олтин экспорти асосий ролни ўйнади ва 586,6 млн доллар ҳажмида сотилди. 2021 йилнинг январида олтин экспорт қилинмаган эди.

Долларнинг расмий курси пасайди
22 феврал 2022, 17:42

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,27 сўмга пасайиб, 10 869,80 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Украина атрофидаги вазият фонида жаҳон бозорлари «қулади»
22 феврал 2022, 16:33

Украина атрофидаги вазият фонида жаҳон бозорлари «қулади»

Россия президенти Владимир Путиннинг ўзини ўзи республика деб эълон қилган ДХР ва ЛХРларни тан олиш ҳақидаги фармони ортидан жаҳон бозорлари «қулади». Москва биржаси 2008 йилнинг ноябридан бери энг шиддатли пастлашни бошдан кечирди.

Чет элдан автомобиль сотиб олиш энди қанчага тушади?
22 феврал 2022, 14:02

Чет элдан автомобиль сотиб олиш энди қанчага тушади?

«Газета.uz» божхона божининг пасайтирилиши Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобиллар нархига қандай таъсир кўрсатишини ҳисоблаб чиқди. Таққослаш учун жадвал.

Президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтирди
21 феврал 2022, 22:39

Президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтирди

Шавкат Мирзиёев автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Двигатель қуввати учун қўшимча коэффициентлар миқдори ҳам камайтирилади. Тарифлар икки босқичда пасайтирилади (жадвал).

«Ўзавтосаноат» раҳбари автомобиль сотиб олишдаги навбатларни сотиш схемасини ошкор қилди
21 феврал 2022, 20:50 1

«Ўзавтосаноат» раҳбари автомобиль сотиб олишдаги навбатларни сотиш схемасини ошкор қилди

Uzauto Motors автомобилларини харид қилишдаги навбатлар бузилиши дилерлар берган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда содир бўлмоқда, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, компания машина олишдаги навбатларни айланиб ўтиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида савдо маълумотлар базасини ЙҲХББ маълумотлар базаси билан интеграциялашни режалаштирмоқда. Ҳозирда машина сотиб олиш учун навбат 52 мингтагача камайган. Шунингдек, у ишлаб чиқариш ҳажми етишмаслигини маҳаллийлаштириш даражасининг пастлиги билан изоҳлади

Енгил автомобиль чиқариш пандемиядан олдинги даврдан ортда қолмоқда
21 феврал 2022, 19:49

Енгил автомобиль чиқариш пандемиядан олдинги даврдан ортда қолмоқда

Январь ойида Ўзбекистонда 14 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 бараварга кўпроқ. Лекин 2021 йилнинг январида автомобиль заводида ишлаб чиқариш тўхтатилган. Шунингдек, йил бошида қиймати 3,1 млн долларга тенг бўлган 122 та электромобиль импорт қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг