Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 7 мартдан амал қилувчи курсларини эълон қилди.

  • 1 АҚШ доллари 10,18 сўмга кўтарилди ва 10 910,43 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 59,64 сўмга пасайди ва 12 017,84 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 6,06 сўмга кўтарилди ва 99,10 сўмга тенг бўлди.

Марказий банк маълумотларига кўра, пайшанба куни жисмоний шахслар банклардан 60 млн рубль харид қилган бўлса, қарийб 5,5 млн Россия валютасини сотган.

Аввалроқ Ўзбекистонда банклар ўзининг валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублини алмаштиришни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Марказий банк уларга валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги «мақбул бўладиган фарқ даражасини» сақлаб қолишни тавсия қилди.