Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 9 мартдан амал қилувчи курсларини эълон қилди.

  • 1 АҚШ доллари 13,16 сўмга пасайди ва 10 897,27 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 186,67 сўмга пасайди ва 11 831,17 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 19,21 сўмга пасайди ва 79,89 сўмга тенг бўлди.

3 мартдан амал қилувчи курсларга кўра, рублнинг расмий курси 2017 йилдан бери илк марта 100 сўмдан пасайган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда банклар ўзининг валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублини алмаштиришни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, 3−4 март кунлари ўзбекистонликлар томонидан банклардан жами 146,7 млн миқдорида Россия рубли сотиб олинди ва 12,8 млн рубль сотилди. Орадаги фарқ 11 баробардан ортиқроқни ташкил этди.