Россиядан Ўзбекистонга газни «Ўрта Осиё-Марказ» (CAC) газ қувури орқали етказиб бериш режалаштирилмоқда, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ етказиб бериш учун кўриб чиқилган бошқа — «Бухоро-Урал» газ қувури эскиргани сабабли мос келмайди.
Ўзбекистон ва Венгрия 2023 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз пойтахтлари ўртасида авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентдаги инвестиция форумида расмий Будапешт Ўзбекистон билан дронларни ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой копманияси билан битимлар имзоланди.
Тижорат банклари 28 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 335 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 395 — 11 445 сўм.
ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистон ва Евроиттифоқ мамлакат ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш, хусусан, икки мақсадли товарларни қайта экспорт қилиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Ўзбекистонда газ қазиб олиш кескин пасайганини изоҳлаб, шу йил иккинчи ярмидан «динамиканинг ўзгариши»ни айтди. Унинг сўзларига кўра, газ қазиб олишнинг камайиши асосан «Ўзбекнефтгаз» ҳисобига бўлган, чунки «компания конларининг 75−80 фоизи ўзлаштирилган».
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки билан қишлоқ ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан 400 млн долларлик битимлар имзоланди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумидаги нутқида Халқаро тижорат судини ишга тушириш режалари, «яшил иқтисодиёт»га ўтишни давом эттириш ниятини маълум қилди ва хусусийлаштириш дастури ҳақида гапирди.
Ўзбекистон олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга, яъни 150 тоннагача оширишни режалаштирмоқда.
Тошкент метрополитени 2023 йилда яна 56 та вагон ёки 14 та таркибни қабул қилиши керак, деди «Трансмашхолдинг» (Россия) раҳбари пойтахтдаги «Иннопром» кўргазмасида. 2019−2021 йилларда 60 та вагон етказиб берилган.
Ўзбекистонда халқаро экспертлар кўмагида Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади. Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилишини маълум қилди.
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни бир ҳафта кейинга қолдирди. Регуляторга кўра, «прогнозларни янгилаш, ички ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларни кенг қамровли таҳлил қилиш» учун қўшимча вақт талаб этилади.
Abu Dhabi Sewerage Services Company 2024 йил бошида Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуришни бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа, шунингдек, мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоотига олиб борувчи барча марказий қувурларни бирлаштириш ва модернизация қилишни назарда тутади.
Тижорат банклари 27 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 360 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 380 — 11 435 сўм.
Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга қабул қилишда ижтимоий солиқни иш берувчига қайтариш тартиби қайта жорий этилади. Ушбу имтиёз 2021−2022 йилларда амалда бўлган, 9 мингта корхона ундан фойдаланган ва уларга 150 млрд сўм қайтарилган.
Франциянинг Alstom компанияси Тошкент ичидаги трамвай линиясининг оптимал йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар беради, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони трамвайларни маҳаллийлаштириш талабини қўймоқда.
Ўзбекистонда аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдори БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаслиги белгиланди.
Ўзбекистон литий қазиб олиш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи. Геология вазирлиги мамлакатда бошқа «технологик металлар» деб аталувчи соҳани ривожлантиришни истиқболли йўналиш сифатида кўрмоқда.
24−27 апрель кунлари пойтахтда «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда. Унда 5 мингдан ортиқ делегатлар, шу жумладан ҳукуматлар вакиллари ва ишбилармонлар фикр алмашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боряпти. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг