«Оҳангаронцемент» ва унинг таъсисчисига нисбатан АҚШ санкцияларининг жорий этилиши корхона фаолиятини тўхтатиб қўйишни англатмайди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Унинг айтишича, бу масалани ҳал этиш бўйича президент топшириғига биноан ишчи гуруҳ тузилган.
«Туркистонбанк»нинг банкрот бўлиши сабаб 52 нафар мижоз 53 млрд сўм омонатларини қайтариш бўйича мурожаат қилган бўлиб, унинг бир қисми банк томонидан субординатив кредит сифатида берилган. МБ суд қарори билан 18 нафар фуқаронинг 29 млрд сўмлик маблағлари омонат сифатида тан олинганини маълум қилди.
Марказий банк раиси Humo ва Uzcard тўлов тизимлари банкоматларини интеграциялаш 7−10 кун ичида якунланишини маълум қилди. Шунингдек, Korzinka супермаркетлар тармоғида виртуал кассаларни ишга туширишга тайёргарлик кўрилаётганини, пулни нақдлаштириш учун комиссия фоизи муҳокама қилинаётганини айтди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк»нинг Тошкент шаҳри марказидаги маъмурий биноларини сотиш ва Black Gold Industry News`га 390 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратиш бўйича келишувлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов.
Жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари бўйича электрон ҳисобварақаларни расмийлаштириш, яъни бу маълумотларни солиқ органларига ўтказиш тартибига Марказий банк салбий муносабатда, деди Марказий банк раиси. Мутахассисларнинг айтишича, бу норма банк сири тўғрисидаги қонун ва Конституцияга зид.
Ҳукумат комиссияси ижара тўловларини хорижий валютага боғлашга рухсат бериши мумкин. Гап 200 млн доллардан ортиқ сармоя ва 70 минг квадрат метрдан ортиқ ижара майдонига эга йирик савдо ва кўнгилочар марказлар ҳақида бормоқда. Тошкентда қурилаётган биргина савдо маркази шундай талабга жавоб беради.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди. Регулятор биринчи чорак якунларига кўра, иқтисодиётдаги аксарият кўрсаткичлар макроиқтисодий ривожланишнинг базавий сценарийси доирасида эканлигини таъкидлади. Йил якуни бўйича инфляция прогнози 8,5−9,5 фоиз даражасида сақланиб қолди.
UzAuto Motors 2023 йилнинг биринчи чорагида 258,76 млрд сўм соф фойда кўрди. Бироқ бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43,8 фоизга кам.
Тижорат банклари 4 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 400 — 11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465 — 11 515 сўм.
Портфелига Inditex гуруҳининг Zara, Zara Home, Massimo Dutti, Bershka, Pull & Bear, Oysho ва Stradivarius каби брендлари кирувчи Cenomi Group Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида эълон қилинди. Cenomi Tashkent City Mall лойиҳасида тақдим этилиши мумкин.
Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш учун 200 млн евро ажратади. Маблағлар Қўқон, Марғилон, Термиз шаҳарларининг сув тизимини ривожлантириш учун йўналтирилади.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди.
Тижорат банклари 3 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 425 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 495 сўм.
Ўзбекистон ва Германия тараққиёт банки KfW ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга йўналтирилган 45 миллион евролик кредит шартномаси ва 5,5 миллион евролик грант шартномаси имзоланди.
Тижорат банклари 2 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 405 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 475 сўм.
Апрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди. Маҳсулотлар орасида помидор нархи 21,3 фоизга, гуруч 14,1 фоизга, сабзи 13,2 фоизга ва шакар 10,5 фоизга ошди.
Президент имзолаган «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланди. Уни самарали бошқариш учун 3 йиллик стратегия тасдиқланади. 2023 йил 1 январь ҳолатига, давлат қарзи 29,2 млрд долларга (ЯИМга нисбатан 36,4 фоиз) етган.
Ўзбекистонда 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори 330 000 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.
Энергетика вазирлиги UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисидаги хабарни рад этди.
UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи томонидан Наврўз байрами арафасида эълон қилинган Аи-92 бензини учун чегирма 1 майдан бошлаб тўхтатилди. Акция давомида бир литр ёқилғи 7500 сўмдан сотилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг