Тошкент шаҳрида 24−27 апрель кунлари «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Учинчи маротаба ташкил этилган тадбирда МДҲ давлатлари, Франция, Италия, Нидерландия, Ҳиндистон, Сингапур, Хитой, Япония, Арманистон, Қозоғистон, Туркия ва Туркманистондан 5 мингдан ортиқ делегатлар, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий компаниялар, бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.

Кўргазма доирасида панель сессиялари, муҳокамалар, давра суҳбатлари ва бизнес учрашувлари ўтказилмоқда. Мулоқот майдончаларида экспертлар эътибори саноат ишлаб чиқаришининг асосий масалаларига ва минтақа мамлакатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилмоқда.

Тадбир давомида Ўзбекистон саноат корхоналари бошқа мамлакатлар билан алоқаларни йўлга қўйиши, инвестицион битимлар ва савдо шартномалар пакети имзоланиши кутилмоқда.

«Газета.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров пойтахтнинг «Ўзэкспомаркази»да ўтказилаётган ана шу кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.

иннопром. марказий осиё, кўргазма

иннопром. марказий осиё, кўргазма

иннопром. марказий осиё, кўргазма

иннопром. марказий осиё, кўргазма

иннопром. марказий осиё, кўргазма

иннопром. марказий осиё, кўргазма