Тошкент вилоятида Мисрнинг Solyphar компанияси янги фармацевтика заводини қуради. 20 млн долларлик инвестиция киритилиб, 120 турдаги дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз қимматлади.
Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида турар-жой бинолари, савдо мажмуаси ва божхона терминалини ноқонуний қураётган компаниялар тўғрисида хабар берди. Барча ишлар бўйича материаллар судга юборилганига ва ишлаб чиқувчилар маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
«Нақдлаштирувчи фирмалар» билан вазиятни ўрганиш доирасида солиқ органлари мамлакат бўйлаб 2534 та корхонада камерал текширувларини ўтказди. Натижада 2238 та корхонада 498,9 млрд сўм миқдоридаги «сохта» операциялар аниқланди.
Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаган, яъни мамлакат сўнгги марта 2020 йил августида олтин сотган. Январь ойида асосий экспорт саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кимёвий моддалар бўлди.
2021−2022 йилларда Жиззахда автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Биринчи босқичда ADM Jizzakh томонидан енгил автомобиллар, иккинчи босқичда Jizzax avtomobil zavodi томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари, учинчи босқичда эса Auto Motors Asia томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 549 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Шавкат Мирзиёев «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ушбу қонун арбитраж келишувга эришиш, арбитрларни тайинлаш ва арбитраж муҳокамасини ўтказиш тартибини белгилайди.
Бразилиядан Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди. UzAuto Motors компанияси ўзининг янги GEM платформасида ушбу моделни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига 2021−2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри инфратузилмасини яхшилашга, лойиҳаларни молиялаштириш ва лимончиликни ривожлантиришга 60 млн доллар ажратилади. «Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади», — деди президент.
SFI Management Group Ўзбекистон ҳукумати томонидан зиммасига юкланган вазифаларнинг аксарияти бажарилгани ҳамда «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» билан ишончли бошқарув шартномалари бекор қилинганини эълон қилди.
Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 514 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.
Марказий банк 15 та тижорат банкларига нисбатан санкция эълон қилди. Бунга сабаб ушбу банкларнинг айрим бўлимларида ходимлар асоссиз равишда пластик карталари орқали мижозлар тўловларини қабул қилишдан бош тортгани бўлди.
Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Ўзбекистон ҳудудларида 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланиб, шунингдек, яна 76 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига келишилди.
Коррупция давлат тузилмаларини забт этиб бўлди ва уни томири билан суғуриб ташлашнинг имкони йўқдек гўё. Бюджет даромадларининг ўсиши билан бир қаторда коррупция ҳам бўй чўзмоқда. Бу занжирдан қандай чиқиб кетиш ҳақидаги фикрлар иқтисодчи Шаҳзод Юлдошбоев мақоласида.
Февраль ойи бошида MasterCard карта эгалари «Асакабанк» пунктларида нақдлаштирилган пуллар қайта ҳисобдан ечиб олинаётганидан шикоят қилдилар. Банк бу фирибгарлик ёки хакерлик ҳужумлари натижаси эмас, балки техник носозлик эканлиги ва маблағларни қайтариш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси фойдаланилган иккита Airbus A320−200 самолётини ижарага олди. Авиакомпания ҳудудий аэропортлардан Туркия, Саудия Арабистони, Россия ва Қозоғистон йўналишлари бўйича парвозларни амалга оширади.
Долларнинг расмий курси 5 сўмга арзонлади ва жами 10 521 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.
«Бир кунлик фирмалар» нинг ноқонуний фаолиятига қарши курашишнинг самарали механизми жорий этилди. Пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та «бир кунлик фирмалар» хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг