Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаган, яъни мамлакат сўнгги марта 2020 йил августида олтин сотган.

Ўзбекистон 2019 ва 2020 йилларни ушбу металлни фаол сотиш билан бошлаган, ҳатто унга барча экспортнинг 50 фоизи ва ундан ҳам кўпроғи тўғри келган.

2021 йил январь ойида эса асосий экспорт саноат (35,7 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (11 фоиз) ва кимёвий моддалар (8,9 фоиз) бўлди.

Қайд этилишича, олтин сотилмаганини республика ташқи савдо айланмасининг 657,6 млн долларга ёки 22,2 фоизга қисқаргани билан изоҳлаш мумкин.

Қолган кўрсаткичлар деярли ўзгармаган — Хитой ва Россия асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда, асосий импорт — тиббиёт маҳсулотларини сотиб олиш ўсмоқда.

Ўзбекистон олтин сотишни 2020 йилнинг сентябридан тўхтатди.

Маълумот учун, Ўзбекистон июль ойида дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланган эди.