Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 18 февралдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 5,70 сўмга арзонлади ва 10 521,48 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 97,41 сўмга пасайди ва 12 696,80 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,32 сўмга арзонлади ва 143,53 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин доллар курси 13 сўмга арзонлаб, жами 10 527 сўмни ташкил қилганди.