Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар реестридаги 396 та тадбиркорлик субъекти билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувларини ўтказмоқда.

Бундан аввал, солиқ хавфини бошқариш ва таҳлил қилиш натижасида солиқларни камроқ тўлаш мақсадида, пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та «бир кунлик фирмалар» хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилган эди. Бюджетга тўланмаган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш мақсадида 396 та «шубҳали» корхона ва уларнинг деярли 10 мингга яқин бизнес ҳамкорларининг шахсий кабинетларига 5 кун муддатда инкассо топшириқномалари қўйилиши бўйича хабарномалар юборилган бўлган.

Қўмита томонидан ҳар бир ҳудудда ушбу масала бўйича ишчи гуруҳлар тузилган (мурожаат учун).

Ҳозиргача шубҳали корхоналар билан «сохта» операцияларни амалга оширган 7990 та тадбиркорлик субъекти аниқланди. Ушбу ноқонуний операциялар:

  • қурилиш соҳасида — 35% (201,9 млрд сўм);
  • савдо соҳасида — 25% (467,8 млрд сўм);
  • ишлаб чиқариш соҳасида — 18% (96,7 млрд сўм);
  • хизмат кўрсатиш соҳасида — 14% (69,5 млрд сўм);
  • бошқа йўналишларда — 8% (83,5 млрд сўм)ни ташкил этди.

Жорий йилнинг 21 февраль ҳолатига республика бўйича жами 2534 та корхонада 534,6 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди. Натижада:

«Сохта» операциялар фактлари 2238 та корхонада (498,9 млрд сўм) тасдиқланди:

  • қурилишда 943 та тадбиркорлик субъекти (93,5 млрд сўм);
  • савдода 658 та тадбиркорлик субъекти (271,8 млрд сўм);
  • хизмат кўрсатишда 293 та тадбиркорлик субъекти (30,6 млрд сўм);
  • ишлаб чиқаришда 344 та тадбиркорлик субъекти (42 млрд сўм);
  • бошқа йўналишларда 154 та тадбиркорлик субъекти (60,8 млрд сўм).

ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти айрим ҳолларда қисман 66 та корхонада тасдиқланди (8,1 млрд сўм).

ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олинганлиги бўйича 27,6 млрд сўмлик асослантирувчи ҳужжатлар 80 та корхона томонидан тақдим этилди. Бунга асосан ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан тезкор жараёнлар бошланди.

Камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда, дейилади ДСҚ хабарида.