Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Унда давлат раҳбари пандемия сабабли тўхтатилган транспорт ҳаракатини тўлиқ тиклаш, тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга тушириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тизимни жорий қилишни таклиф этди.
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясига янги тарифлар 20 августдан кучга киради.
Долларнинг расмий курси 16,82 сўмга пасайди ва жами 10 618,18 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Хитой пандемия бошланганидан бери хорижий давлатларга тиббий ниқоб ва респираторларнинг экспортини деярли тўрт бараварга оширди. 2020 йил апрель ҳолатига битта ниқоб ёки респираторнинг экспорт нархи 2019 йил декабрига нисбатан 720,8 фоизга ортган.
Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди. Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятларининг бир қатор туманлари гул етиштиришга ихтисослаштирилади.
Долларнинг расмий курси 11,98 сўмга пасайди ва жами 10 635,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков Туркманистонда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг киришини соддалаштириш ва савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд долларга етказиш масалаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистон — Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.
Долларнинг расмий курси 7,02 сўмга пасайли ва жами 10 646,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.
Сентябрдан яна 12 та давлат активи, жумладан «Тошкент» ва Hyatt Regency Tashkent меҳмонхоналари, Premier Hall кинозали, Матбуот уйи, «Чотқол» дам олиш зонаси, иккита кичик саноат зонаси ва бошқаларни савдога чиқариш режалаштирилмоқда.
Долларнинг расмий курси 11,57 сўмга кўтарилди ва жами 10 654,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Антикоррупция агентлиги Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида давлат харидлари бўйича қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Қорақалпоғистон Республикасида 63,6 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерлар қонунга зид равишда эълон қилинган. Бундан ташқари, қатор ҳудудларда 29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерларнинг ғолиби аниқламай туриб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ёки тугатилган.
Долларнинг расмий курси 17,43 сўмга кўтарилди ва жами 10 642,43 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Долларнинг расмий курси 23,03 сўмга пасайди ва жами 10 625,00 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Марказий банк берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг июнь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция даражаси май ойида кузатилгани каби 10,9 фоизни ташкил этиб, сўнгги тўрт-беш ойдан бери деярли ўзгаришсиз шаклланмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот реал ҳажмда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ошди.
Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда. Улар орасида Pfizer/Bio N Tech вакцинасининг 1,2 млн дозаси олиб келиниши ҳам кўзда тутилган.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қиймати 4,9 млрд доллар бўлган «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев пайшанба куни конда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Burger King тез овқатланиш ресторанлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда. ООО Burgerhouse компанияси рўйхатга олинган, ходимлар ишга олинмоқда. Биринчи филиал йил охиригача очилиши мумкин.
Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг узоқ қишлоқларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 2,7 млн доллардан кўпроқ миқдорда грант ажратмоқда. Лойиҳа Жаҳон банки кўмагида Маҳалла вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг