Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 19 февралдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 6,90 сўмга арзонлади ва 10 514,58 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 1,50 сўмга пасайди ва 12 695,30 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,09 сўмга арзонлади ва 142,71 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин доллар курси 5 сўмга арзонлаб, жами 10 521 сўмни ташкил қилганди.