Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 24 февралдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 7,19 сўмга арзонлади ва 10 542,46 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 35,04 сўмга қимматлади ва 12 808,56 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,95 сўмга қўтарилди ва 142,04 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин доллар курси 17 сўмга қимматлаб, жами 10 549 сўмни ташкил қилганди.