Президент Хитойнинг CNPC нефть-газ корпорацияси раиси билан Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш, замонавий бурғилаш технологияларини жорий қилиш каби масалаларни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки раҳбари билан учрашувда стратегик хомашёни чуқур қайта ишлаш лойиҳалари ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни молиялаштириш ҳажмини ошириш муҳимлигини қайд этди.
Қонунчиликка амал қилиб ишлаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги 1 мартдан эмас, 1 февралдан жорий этилиши белгиланди. Тадбиркорлар рейтинг доирасида 4 та тоифага ажратилади ва шунга мос равишда рағбатлантирилади.
Меҳнат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда: ишсизлик даражаси 8,1 фоизгача пасайган, жорий йил кўрсаткич 7,5−8 фоизгача тушиши прогноз қилинмоқда. Меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилмоқда, Россиядан пул ўтказмалари улуши 87 фоиздан 78 фоизга камайди.
2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефт ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача кўпайди. Электр энергияси, бензин ва дизел ишлаб чиқариш ҳам ошди.
2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 102,4 фоизни ташкил этди (2022 йилда 107,3 фоиз). Мамлакат бўйича жон бошига умумий даромадлар 20 млн сўмни ташкил этди, энг юқори кўрсаткич Тошкентда (44,4 млн сўм), энг қуйи кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда (14,5 млн сўм) қайд этилди.
Ўзбекистоннинг товар айланмаси 2023 йилда 23,8 фоизга ошиб, 62,6 млрд долларни ташкил этди. Савдо тақчиллиги рекорд даража — 13,7 млрд долларга етди. Экспортнинг учдан бир қисмини рекорд даражада сотилган олтин ташкил этди. Озиқ-овқат, нефть ва газ импорти кескин ошди.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистондан Хитойга 563,53 млн долларлик табиий газ экспорт қилинди. Бу — 2022 йилги кўрсаткич (1,07 млрд доллар)дан салкам икки баравар кам.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилди. Кўрсаткич мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун ишлатилади.
Мобил иловаларда Uzcard орқали тўловни амалга ошириб бўлмаяпти, картадаги маблағ қолдиғи эса нотўғри кўрсатилмоқда. Компания соат 10:00 га қадар давом этадиган техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганини маълум қилди (дастлаб бу ишларни 3:30 гача, кейинчалик 9:00 гача якунлаш режалаштирилганди).
Адлия вазирлиги маиший техникалар ва бошқа жиҳозларни олиб киришда ишлаб чиқарувчининг дилери бўлиши шартлиги белгиланган президент қарори лойиҳаси экспертизадан ўтказилганда товарлар рўйхати бўлмаганини билдирди. Чекловга Рақобат қўмитаси ва «Ўзэлтехсаноат» ҳам муносабат билдирди.
Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 6 фоизга ўсиб, 1,07 квадриллион сўмни (90,8 миллиард долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 28,98 миллион сўмга (2468 доллар) ўсди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши мумкин бўлади.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари энди онлайн аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага берилади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида битимлар ҳажми ошгани, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи 10,2 фоизга пасайгани, иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиш тенденциясини сақлаб қолганини маълум қилди. Мамлакатда йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоатчилик фикрини ўргангач, «Пахтакор» футбол клубини вақтинча савдодан чиқарди. Аввалроқ блогерлар клуб ва 24 гектар майдонда жойлашган стадионни бирга сотмасликни таклиф қилганди.
Президент экспорт масаласини «ҳаёт-мамотимиз» деб атади. «Агар валюта баланси, инвестиция ёки конвертацияни давом эттирамиз десак, экспортни импортга нисбатан барқарор ушлаб туришимиз керак», — деди у.
Ўзбекистоннинг туристик манзилларида меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат туризм марказлари қурилади. У ерда бренд дўконлар ва «duty free», тўй маросимлари учун ҳудуд, «олтин йўлак» бўлади. Қурилиш майдонлари бош вазир бошчилигида аниқланади.
Президент мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни бошлаш топшириғини берди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.
Президент Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаевни лавозимидан озод этишга кўрсатма берди. Давлат раҳбари ташкилот фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолганини танқид қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг