Иқтисодиёт

Ўзбекистонда «зарарли» автомобилларни «тоза»сига алмаштириш учун субсидия бериш режа қилинмоқда
31 март 2024, 09:57

Ўзбекистонда «зарарли» автомобилларни «тоза»сига алмаштириш учун субсидия бериш режа қилинмоқда

Ўзбекистонда «зарарли» тоифадаги автомобилларни «тоза» тоифадаги автомобилларга алмаштириш учун субсидия бериш режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир ой муддатда мазкур ташаббусни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

2023 йилда Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети дефицити рекорд даража — 59 трлн сўмни ташкил этди
30 март 2024, 16:01

2023 йилда Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети дефицити рекорд даража — 59 трлн сўмни ташкил этди

2023 йилда Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети дефицити рекорд даража — 59 трлн сўмни ташкил этиб, аввалги йиллардаги кўрсаткичлардан анча юқори бўлди. Ўтган йил охирида ҳукумат харажатлар чегарасини ушлаб туролмагани сабабли парламент орқали лимитни оширганди.

Президент давлат корхоналарининг қарзлари ва асоссиз харажатларини камайтириш топшириғини берди
30 март 2024, 13:43

Президент давлат корхоналарининг қарзлари ва асоссиз харажатларини камайтириш топшириғини берди

Биринчи чоракда Ўзбекистон иқтисодиёти 6 фоизга, саноат эса қарийб 10 фоизга ўсади, дейилади президент билан учрашувда. У корхоналарнинг дебитор қарздорлигини камайтириш ва харажатлар асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича топшириқ берди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2023 йилда Афғонистонга 91,2 млн долларлик электр энергияси экспорт қилди
29 март 2024, 17:52

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2023 йилда Афғонистонга 91,2 млн долларлик электр энергияси экспорт қилди

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2023 йилда Афғонистонга 91,2 млн долларлик электр энергияси экспорт қилди ва 9,6 млн долларлик электр энергияси транзитини амалга оширди. Шунингдек, ташкилот йил давомида магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 млрд кВт•соат электр энергияси узатди.

Fitch — Ўзбекистон банк секторидаги ижобий ўзгаришлар учун рисклар ҳақида
28 март 2024, 21:44

Fitch — Ўзбекистон банк секторидаги ижобий ўзгаришлар учун рисклар ҳақида

Fitch агентлиги Ўзбекистон банк секторидаги ўсишни қайд этди — урғу кўпроқ бозорга асосланган ёндашувга кўчган. Аммо ташкилот, шунингдек, чуқур тузилмавий заифликлар ва янги рисклар туфайли кейинги яхшиланишларга эришиш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди.

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин
28 март 2024, 17:24

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин

Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.

Ўзбекистонда аёллар иқтисодиётда эркаклар билан тенг қатнашса, ЯМД 29 фоизга ошиши мумкин — Жаҳон банки
28 март 2024, 14:11

Ўзбекистонда аёллар иқтисодиётда эркаклар билан тенг қатнашса, ЯМД 29 фоизга ошиши мумкин — Жаҳон банки

Жаҳон банки Ўзбекистондаги гендер ҳолати бўйича ҳисоботининг асосий хулоса ва тавсияларини тақдим этди. Унга кўра, агар аёллар иқтисодий ҳаётда эркаклар билан тенг иштирок эта олса, Ўзбекистон ялпи миллий даромади (ЯМД) тахминан 29 фоизга ошиши ва 700 мингдан ортиқ одам камбағалликдан чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 2024 йилда уч баравар оширишни режалаштирмоқда
28 март 2024, 11:18

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 2024 йилда уч баравар оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати 2024 йилда Қозоғистон орқали Россия гази импортини уч баравар оширишни режа қилмоқда, деб ёзмоқда «ТАСС».

Заргарлик маркази, туризм, саноат ва экспорт. Президент Наманган вилоятини ривожлантириш режалари ҳақида гапирди
28 март 2024, 10:28

Заргарлик маркази, туризм, саноат ва экспорт. Президент Наманган вилоятини ривожлантириш режалари ҳақида гапирди

Президенти Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирларини кўриб чиқди. Вилоятда Туркия тажрибаси асосида заргарлик маркази қуриш, тоғ туризми ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, Қамчиқ довони ёнида логистика маркази очиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.

Хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман вафот этди
28 март 2024, 09:25

Хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман вафот этди

Психолог ва иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман 90 ёшида вафот этди.

Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди
27 март 2024, 22:08

Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva автомобилининг нархи туман ҳокимлари учун белгиланган лимитдан юқори эканини аниқлади. Автомобиль Сурхондарё вилояти ҳокимлиги балансига ўтказилди. Собиқ депутат Расул Кушербаев бу муаммонинг ечими эмас, деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистон февралда 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди
27 март 2024, 21:20

Ўзбекистон февралда 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд долларга (+10,5 фоиз) етди. 2,66 млрд долларни ташкил этган импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ февралда 1,3 млрд долларлик олтин сотилиши ҳисобига бироз қисқарди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди.

Ўзбекистон йил бошидан бери 166,7 млн долларга газ импорт қилди, Хитойга 57,3 млн долларлик газ сотди
27 март 2024, 14:56

Ўзбекистон йил бошидан бери 166,7 млн долларга газ импорт қилди, Хитойга 57,3 млн долларлик газ сотди

2024 йилнинг илк икки ойида Ўзбекистонга газ импорти 166,7 млн долларни ташкил қилди. Бу даврда мамлакат 26,7 млн долларлик газ экспорт қилган бўлса-да, Хитой Ўзбекистондан 57,3 млн долларлик газ импорт қилганини билдирди, бу Ўзбекистон томони берган рақамлардан икки баравар кўпдир.

АЭС қуриш бўйича Ўзбекистон билан музокаралар «анча муваффақиятли» кечмоқда — «Росатом»
27 март 2024, 14:27

АЭС қуриш бўйича Ўзбекистон билан музокаралар «анча муваффақиятли» кечмоқда — «Росатом»

«Росатом» Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома юзасидан музокаралар «анча муваффақиятли» кечаётганини таъкидлади. Корпорация расмийси мутахассислар аллақачон АЭС қурилиши мумкин бўлган майдонни батафсил ўрганиб чиққани ва энг мақбул технологик ечимларни аниқлаганини айтди.

Ўзбекистондаги энг қиммат мобил рақам қарийб 85 минг долларга сотилди
27 март 2024, 00:34

Ўзбекистондаги энг қиммат мобил рақам қарийб 85 минг долларга сотилди

«20 000 00 00» мобил рақами аукционда рекорд даражадаги 1,07 миллиард сўмга (85 минг доллар) сотилди. Аукционда 10 нафар талабгор иштирок этиб, 87 та таклиф киритди, шу боис рақамнинг бошланғич баҳоси 5 баробарга ошди.

Президент Пунган-Наманган йўлини реконструкция қилишни маъқуллади. Лойиҳа 2016 йилда тўхтатилган эди
26 март 2024, 22:57

Президент Пунган-Наманган йўлини реконструкция қилишни маъқуллади. Лойиҳа 2016 йилда тўхтатилган эди

Хитой Поп туманида жойлашган Пунган қишлоғи ва Наманган шаҳри ўртасидаги йўлни реконструкция қилади ва кенгайтиради. Президент лойиҳани маъқуллаб, бу «Янги Ўзбекистонга янги йўл» бўлишини таъкидлади. Уни амалга ошириш 2013 йилдан бери режалаштирилаётган, бироқ 2016 йилда тўхтатиб қўйилган эди.

Наманган аэропорти модернизация қилинади
26 март 2024, 21:30

Наманган аэропорти модернизация қилинади

Президент Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди. Ўтган йили учиб келиш терминали реконструкция қилинганди. Қувватни яна 3 баробар ошириш режалаштирилган. Юк терминали, умумий овқатланиш ва ёқилғи қуйиш мажмуалари қуриш кўзда тутилган.

Хитой компанияси Наманган вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади
26 март 2024, 15:34

Хитой компанияси Наманган вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади

Хитойнинг China Mining Energy Group компанияси Наманган вилояти Чуст туманида мис рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 200 миллион долларга баҳоланмоқда.

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади
26 март 2024, 14:12

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади

Президент Намангандаги йиғилишда вилоятнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш ва Нанай қишлоғидаги собиқ «Карвон» божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топшириғини берди. Шунингдек, Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминали ишга туширилади.

Uzum 100 млн доллардан ортиқ маблағ жалб этди
26 март 2024, 11:11

Uzum 100 млн доллардан ортиқ маблағ жалб этди

Uzum рақамли экотизими 100 млн доллардан ортиқ маблағни жалб қилди ва Ўзбекистон тарихидаги биринчи технологик «яккашох» компания бўлди, унинг баҳоси 1 млрд доллардан ошди. Йиғилган маблағнинг ярми капиталга инвестициялар, қолгани эса қарз маблағларидир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг