2023 йил давомида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди, дея хабар бермоқда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Йил давомида Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 2023 йилда 5,7 фоизга ошган ва 272,4 мингта уй-жой сотилган. 2022 йилда шартномаларнинг умумий кўрсаткичи 257 мингтани ташкил этганди. Битимлар ҳажмининг сезиларли ўсиши Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган, ҳудуд Қашқадарё вилоятидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Уларнинг кўрсаткичлари мос равишда 16,8 фоиз ва 17,1 фоизни ташкил этган. Барча ҳудудларда уй-жой сотиш бўйича битимларнинг ўсиши кузатилган.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиИнфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Кўчмас мулкни сотиш ҳажмининг ўсишига Ўзбекистонда ипотека бозорининг ривожланиши ёрдам берган, кредит бериш ҳажми йил давомида қарийб 17 фоизга ўсиб, банклар томонидан аҳолига 16,9 трлн сўм кредитлар берилган.

Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

2023 йилда пойтахтнинг уй-жой ижараси бозори барқарорлашди. Умуман олганда, бир йил ичида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайган ва ҳар квадрат метри учун 9,2 долларни ташкил этган. Бир йил олдин бир квадрат метр учун пойтахтда ижара нархи 34,6 фоизга ошганди.

Пойтахтнинг барча туманларида ижара нархи пасайган. Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур (11,8 доллар), Яккасарой (10,8 доллар) ва Миробод (11,4 доллар) туманларида қайд этилган. Ижара нархларининг нисбатан пастлиги Учтепа (7,9 доллар), Сергели (6,9 доллар) ва Бектемир (5,7 доллар) туманларида кузатилган.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори

Йил давомида иккиламчи бозор 17,5 фоизга ўсган. Шу билан бирга, йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик ўсиш 1,8 фоизни, иккинчисида эса 1 фоизни ташкил этган. Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари бир йил давомида қарийб икки баробарга ошган ва 7,1 трлн сўмни ташкил этган. 2022 йилга нисбатан иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг энг катта ўсиши Хоразм вилояти (30,1 фоиз), Тошкент шаҳри (28,9 фоиз) ва Бухоро вилоятида (24,5 фоиз) қайд этилган.

ижара нархлари, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, кўчмас мулк бозори, тошкент

Иккиламчи уй-жой нархларининг юқорилиги пойтахтда (квадрат метр учун 1123 доллар, шунингдек, Самарқанд (714 доллар) ва Тошкент (627 доллар) вилоятларида кузатилган. Шу билан бирга, арзонроқ уй-жой нархи Қорақалпоғистон Республикасида (314 доллар), Сирдарё (348 доллар) ва Жиззах (380 доллар) вилоятларида қайд этилган.